Таълим менежменти фан функциялари
Аниқлаш
Талқин
Прогноз
Эвристик
Услубий
Сиёсий
Амалий
Мафкуравий
Тарбиявий
Илмий тадқиқот босқичлари ва унинг шакллари
Танланган мавзунинг долзарблигини асослаш ва ифода этиш
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифасини ифодалаш
Назарий тадқиқотлар
Экспериментал тадқиқотлар
Илмий тадқиқотларни таҳлил қилиш ва расмийлаштириш
Жорий этиш ва иқтисодий самарадорлик
амалий тадқиқотлар
инновацион тадқиқотлар
фундаментал тадқиқотлар
тадқиқотчи-лик лойиҳа-конструкторлик ишланмалар
Илмий тадқиқотнинг типлари
Фундаментал тадқиқотлар
Фундаментал тадқиқотлар воқелик ҳодисалари ва қонунлари ҳақида янги билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга эришишни бевосита кўзламайди.
Фундаментал тадқиқотлар икки хил: эркин ва аниқ мақсадга қаратилган бўлади.
Эркин тадқиқот (изланиш) одатда индивидуал хусусият касб этади ёки иш мақсадини мустақил белгилаш ва унга зарур бўлган маблағларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш имкониятига эга бўлган олим томонидан бошқарилади.
Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқотда илмий изланиш йўналиши аниқ белгиланган бўлади ва тадқиқотчилардан қўйилган мақсадларга эришиш йўлидан оғмаслик талаб этилади.
Амалий тадқиқотлар
Амалий тадқиқотлар амалий (реал) вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга қараб тўғридан-тўғри мўлжал олади
Инновацион тадқиқотлар
Соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади. Бунда асосий эътибор – иқтисодий самарадорликка қаратилади
Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди.
Бу, масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |