Тасодифий ва биологик ифлосланиш. Асосий нав уруғига бошқа нав ёки экинлар уруғининг аралашиб қолишига тасодифий ифлосланиш дейилади. (Кузги буғдой жавдар билан, қаттиқ буғдой юмшоқ буғдой билан, сулига арпа аралашиб қолиши ва уларнинг кўпайиш коэффициенти турлича бўлганликлари учун нав тезда ёмонлашиб кетиши мумкин). - Тасодифий ва биологик ифлосланиш. Асосий нав уруғига бошқа нав ёки экинлар уруғининг аралашиб қолишига тасодифий ифлосланиш дейилади. (Кузги буғдой жавдар билан, қаттиқ буғдой юмшоқ буғдой билан, сулига арпа аралашиб қолиши ва уларнинг кўпайиш коэффициенти турлича бўлганликлари учун нав тезда ёмонлашиб кетиши мумкин).
- Навларнинг табиий равишда четдан чангланиб қолишига биологик ифлосланиш дейилади. Айниқса четдан чангланувчилар учун хавфли. Олдини олиш учун майдон чекланиши қоидаларига амал қилиш шарт.
- Ажралиш ҳодисаси-айрим белгилар бўйича гетерозигота бўлган навларда, дурагай навларда ва мутация натижасида Узоқдавом этиши мумкин. Ажралиш туфайли пайдо бўлган ўсимликлар нав аралашмаси бўлиб қолади ва асосий навни кўпайтириш даврида улар билан баравар тарзда кўпаяди. Олдини олиш учун нав тозалиги бўйича ўтоқ қилишда юлиб ташланиши керак.
Ўсимликларнинг касалланишининг кучайиши. Касаллик қўзғатувчилар ниҳоятда тез кўпаяди ва агар уруғ орқали касаллик ўтадиган бўлса йилдан-йилга кўпайиб уруғлар яроқсиз бўлиб қолади. Олдини олиш учун уруғчиликнинг бошланғич жараёнидаёқ (элита хўжаликларида) ва кейинги уруғчилик пайкалларида касалликларни йўқ қилишнинг ҳамма чоралари кўрилади. - Ўсимликларнинг касалланишининг кучайиши. Касаллик қўзғатувчилар ниҳоятда тез кўпаяди ва агар уруғ орқали касаллик ўтадиган бўлса йилдан-йилга кўпайиб уруғлар яроқсиз бўлиб қолади. Олдини олиш учун уруғчиликнинг бошланғич жараёнидаёқ (элита хўжаликларида) ва кейинги уруғчилик пайкалларида касалликларни йўқ қилишнинг ҳамма чоралари кўрилади.
- Мутациянинг рўй бериши. Экилаётган ҳар бир экиннинг морфологик ва хўжалик-биологик белгилари гербицидларни ишлатиш, термик ишлаш ва ноқулай шароитларда сақлаш натижасида табиий мутацияга учраб қолиши ва натижада нав бўзилиши мумкин. Тажрибалардан уруғчиликнинг бошланғич звеноларида учрайдиган табиий мутантларни аниқлаш ва уларни чиқитга чиқазиш яхши натижа бериши ва шу тарзда биологик ифлосланишнинг олдини олиш мумкинлиги тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |