Фан: Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги Мавзу: Уруғчиликнинг назарий асослари ва тизими
Download 107.1 Kb.
|
16-mavzu k.h.ek.sel.urug. Urugcilikning nazarij asoslari va tizimi
- Bu sahifa navigatsiya:
- УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИ
Навларнинг ёмонлашуви тезлиги ўсимликларнинг кўпайиш коэффициентига ва чангланиш хилига боғлиқ. Агар тез кўпаювчи ўсимлик уруғи аралашиб қолса 1-2 йил ичида ифлосланиш даражаси 40-50% га етиши ва асосий навни сиқиб қўйиши мумкин. Кўпайиш коэффициенти асосий навникига нисбатан паст бўлса секин кўпайгани билан аралашма сифатида нав тозалигини бўзиб туриши мумкин. Шунинг учун нав тозалигини сақлаш учун уруғчилик хўжаликларида ҳар йили нав ўтоғини ўтқазиб туриш орқали навлар ёмонлашувини камайтириш ва олдини олиш мумкин.
Уруғчиликнинг вазифаси селекция ютуқларини тўла амалга оширишдир, бунда танлаш навларни яхшилашга эмас, балки уларнинг хўжалик-биологик белгиларини тўлиқ сақлашга қаратилгандир.
УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИ- деб давлат режасига мувофиқ барча экин майдонларини бир ёки бир қанча экинларнинг аъло сифатли уруғликлари билан таъминлаб тўрадиган, бир-бири билан ўзаро боғланган ишлаб чиқариш тармоқларининг йиғиндисига айтилади. Бу тизимда уруғларнинг навдорлиги ва экиш сифати устидан назорат таъминланади, уруғ тайёрлаш ва хўжаликларни уруғлар билан таъминлаш унинг вазифаси ҳисобланади. Бу ерда уруғчилик тизими ва уруғчилик схемаси тушунчаларини фарқлаш муҳимдир.
Download 107.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling