Фанидан маърузалар матни
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интерпретация
- Танқидий фикрлаш
- Илмий муаммо
- Технологик усул
- Эмпирик
- Кузатиш
Фуқаролик жамияти - демократия, эркинлик, адолат ва барча фуқароларнинг тенглиги принципларида ўзини ўзи ташкил этувчи ва ривожлантирувчи одамлар бирлиги.
Инсонпарварлаштириш (фанни) - олимларнинг ўз илмий ва техникавий кашфиётлари келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлар учун ўз ижтимоий ва фуқаролик масъулиятини англаб етиши. Интеллект - шахснинг янги билим ва кўникмаларни тез ва осон ўзлаштириш, ностандарт вазиятдан чиқиш йўлини топиш ва бошқа шунга ўхшаш қобилиятларида ўз аксини топадиган билиш қобилиятлари тизими. Интерпретация - талқин қилиш, бирон-бир нарсанинг мазмунини очиб бериш, у ёки бу тушунча, матн, илмий асарни тушунтириш. Фан фалсафаси - илмий билишнинг онтологик, гносеологик ва методологик принципларини асослашда қўлланиладиган фалсафий ғоялар мажмуи. Танқидий фикрлаш - илмий ғояларни ҳар хил нуқтаи назардан ҳамда мавжуд барча муқобил ёндашувларга таққослаб ва солиштириб фаол кўриб чиқиш жараёни. Методика - бирон-бир ишни мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш усуллари мажмуи. Илмий муаммо - илмий изланиш асосида ҳал қилишни талаб этувчи мураккаб назарий масала. Ижодий фикрлаш - инсон мияси (тафаккури)нинг янгини яратиш борасидаги конструктив фаолияти. Технологик усул - илмий ишнинг тузилишига ва илмий изланиш натижаларини асослашга қўйиладиган талаблар мажмуи. Эвристика - 1) йўналтирувчи саволлар ёрдамида таълим бериш тизими; 2) назарий тадқиқотнинг мантиқий усуллари ва услубий қоидаларининг мажмуи ва ҳақиқатни излаш. Эмпирик - тажрибага асосланган. Энциклопедия - қомус: барча фанлар ёки фанларнинг айрим тармоқлари бўйича билимлар мажмуини ўз ичига олувчи илмий маълумотнома тарзидаги нашр. Кузатиш - объектни ўрганишда унга таъсир этмасдан билиш методидир. Таққослаш (қиёслаш) - илмий билишнинг кенг тарқалган методи бўлиб, у “ҳамма нарса қиёсланганда билинади“ деган тамойилга асосланади; таққослаш натижасида бир неча объектга тааллуқли бўлган умумий жихатлар аниқланади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling