Фанидан Мустақил иш Мавзу
-расм. Грунт сувлар оқимини харакат йыналишини учбурчак усули ёрдамида аниқлаш
Download 1.43 Mb.
|
Грунт сувлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Грунт сувларини зоналлиги.
- Фойдаланилган адабиётлар
11-расм. Грунт сувлар оқимини харакат йыналишини учбурчак усули ёрдамида аниқлаш
Энг аввало АБ ва БВ нуқтага жойлашган бурғи қудуқлари оралиғини (учбурчак томонларини) тенг бўлакларга бўлиб чиқилади. Сўнгра уч бурчак томонларидаги ҳар бир нуқтага тўғри келувчи сув сатҳ баландликлари аниқланиб, бир ҳил баландликдаги нуқталарбирлаштирилади. Анна шу нуқталарни (29,28,27,26,25) бирлаштириш натижасида ҳосил қилинган чизиқ гидроизогипс чизиғлари бўлади. Сўнгра гидроизогипс чизиғининг баланд нуқтасидан паст нуқтасига қараб перпендикуляр чизиғи ўтказилади. Ҳосил қилинган БГ чизиғи грунт сувининг шу майдонидаги оқимини ҳаракат йўналишини кўрсатади. Грунт сувларини зоналлиги. Грунт сувларини ётиш чуқурлиги, минерализация даражаси, химиявий таркиби ва б.к., ҳам об-ҳаво, тупроқ ва ўсимликлар дунёси каби қутблардан экваторга қараб маълум қонуният асосида ўзгариб боради. Бундай ўзгаришни фанда грунт сувларининг зоналлиги ёки минтақаланиш деб юритилади. Грунт сувларни зоналлиги улар тарқалган майдонлардаги ҳароратни вертикал бўйича ўзгаришига, ҳамда рельефига ва геологик тузилишига боғлиқ равишда бўлади. Грунт сувларини зоналлиги билан бир қанча олимлар шуғулланган бўлиб, улардан биз баъзиларини олиб борган тадқиқот натижалари билан танишиб чиқамиз. Жумладан, профессор О.К.Ланге собиқ иттифоқ ҳудуди грунт сувларини зоналлигини ўрганиб уларни учта провинцияга ажратди. А) Йиллик ҳарорати 0оС дан паст мутлоқ музликлар провинцияси грунт сувлари. Б) Ҳаво намлиги юқори, йиллик ҳарорати 0оС дан юқори ва уларни суткалик мавсуми ва йиллик ўзгариши кам бўлган провинциялар грунт сувлари. В) Ҳавони қуруқлик даражаси юқори ва ҳароратни ўзгариш амплитудаси катта бўлган провинциялар грунт сувлари. Хулоса О.К.Ланге томонидан ажратилган провинциялар асосан об-ҳаво элементларини ўзгаришига асосланган. И.В.Гармонов собиқ иттифоқ Европа қисмидаги грунт сувлари химиявий таркибини Шимолдан Жанубга қараб ўзгаришига асосланиб 5 та қуйдаги зоналарга ажратади. Булар: Гидрокабонат-кремнийли грунт сувлар зонаси; Гидрокарбонат-кальцийли грунт сувлар зонаси; Сульфат ва хлоридли грунт сувлар зонаси; Континентал, шўрланиш даражаси юқори бўлмаган грунт сувлар зонаси; Тоғли ҳудудлардаги гидрокарбонат-калцийли грунт сувлар зонаси. Г.Н.Каменский грунт сувларини генетик турларига қараб қуйидаги зоналарга ажратади: Континентал шўрланиш сувларини иштирокисиз, грунт сувларини ишқорий ювилиш зонаси; Айрим жойларда континентал шўрланиш сувларини иштирокидаги, грунт сувларини ишқорий ювилиш зонаси; Грунт сувларини континентал шўрланиши зонаси; Тоғли ҳудудлардаги грунт сувларини ишқорий ювилиши зонаси. Ишқорий ювилиш зонаси асосан юқори даража намгарчилик ёки намгарчилик танқис жойларда, сувларни ўтказиши мураккаб, яхши шимадиган тоғ жинсларида тарқалган. Континентал шўрланиш зонаси асосан атмосфера ёғинларини кам миқдорда бўлиши билан, буғланишни юқорилиги ва табиий дренажни йўқлиги билан изоҳланади. Грунт сувларинин химиявий таркибини ўзгариши асосан тупроқ ва тоғ жинс қатламларидаги сувларни буғланиши натижасида уларнинг таркибида тузлар тўплана боради. қор ва ёмғир сувларини ер остига сизилиб ўтиши жараёнида тузларни ювиб, ўзи билан бирга грунт сувларини қуйи горизонтлари томон олиб ўтади. Грунт сувларни зоналлигини ўрганиш, уларни ҳосил бўлиш шароити ва режимини аниқлабгина қолмасдан, амалда улардан турли мақсадларда фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Фойдаланилган адабиётлар М.Ш.Шерматов, И.И.Рахмедов, У.У.Умаров- Гидрогеология дарслик Ғ.Х. Юнусов-Умумий Гидрология ва иқлимшунослик Интернет сайтлари – Қомус инфо, WIKIPEDIYA Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling