Фанидан Мустақил иш Мавзу


Грунт сувларининг асосий турлари


Download 1.43 Mb.
bet3/6
Sana24.12.2022
Hajmi1.43 Mb.
#1051173
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Грунт сувлари

Грунт сувларининг асосий турлари. Грунт сувларини хосил бўлиш, жойлашиш шароити, тарқалиши, режими ва озиқланиши бўйича қуйидаги турларга бўлинади. Булар: 1. Дарё оралиғи ва сув айиргич ҳудудларидаги; 2. Дарё водийларида; 3. Конус-чиқармаларида; 4. Денгиз қирғоқларидаги; 5. Кўп йиллик музлаган ҳудудлардаги грунт сувларидир.
Грунт сувларини турлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш, гидрогеологик тадқиқотларни олиб боришда у ёки бу ҳудудни гидрогеологик шароитини баҳолашда жуда катта аҳамиятга эга.
Дарё оралиғидаги грунт сувларини хосил бўлиши энг кўп тарқалган турига киради. Уларни озиқланиши асосан атмосфера, ёғинлари ва дарё сувларини ер остига сизилиб ўтиши натижасида хосил бўлади. Унинг пастки чагарасида, катта қалинликдаги сувни ўтказмайдиган қатлам мавжудлиги билан характерлидир (6-расм).

6-расм. Дарёлар оралиғи массивларини схематик қирқими. 1-грунт сувлари сатхи; 2-булоқ; 3-грунт сувлар оқимини харакат йўналиши
Дарё водийсини қадимий ва ҳозирги замон аллювиаль ётқизиқларида грунт сувларини асосий оқими (7-расм) вужудга келади. Бу оқимлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, уларга: 1. Оқимни озиқланиши атмосфера ёғинлари, ер ости сувларини дарё оралиғи оқимлари ва дарёдан сувларни сизилиб ўтиши орқали юз беради; 2. Оқим ҳаракати дарё йўналишига тўғри келади; 3. Аллювиаль ётқизиқларни сув ўтказувчанлиги турлича бўлиши, уларни алоҳида-алоҳида оқимларга бўлади. Бундай оқимларда асосан чучук сув оқимларидан иборат бўлади.

7-расм. Дарё водийси грунт сувларини тузилиш схемаси. 1-делювиал созтупроқлар; 2-қумоқ жинслар; 3-тўртламчи давр аллювиал қум ва майда шағалтош; 4-гиллар; 5-қадимги майда шағаллар; 6-палеозой давр оҳактошлар ва мергеллар; 8-грунт сувлар сатхи; I-III-супалар (терраса)

Конус-чиқармасидаги грунт сувлари ер усти сувлари ва атмосфера ёғинлари ҳисобига ҳосил бўлади (8-расм). Уларни минерализацияси тоғлик ҳудуддан оқим йўналши бўйича ортиб боради, жойлашиш чуқурлиги, қалинлиги, ҳаракат тезлиги, ресурслари эса камайиб боради.

8-расм. Конус-чиқармасидаги ер ости сувларини оқим схемаси. 1-ёриқлар мавжуд она жинслар; 2-сувли қум-майда шағалли жинслар; 3-соз тупроқ, тупроқ; 4-булоқлар; 5-сувларни харакат йўналиши; 6-отилиб чиқувчи бурғу қудуғи

Дарё қирғоқлари грунт сувлари. Ер усти сувлари, атмосфера ёғини ва сув буғларини конденсацияси орқали ғовакли жинсларда линза кўринишида хосил бўлиб, шўр ер ости сувлар юзасида тўпланади. Уларни қалинлиги турлича бўлиб, сувлар билан қоришган даври жуда секин юз беради. Бу турдаги чучук сувлардан фойдаланиш оқибатида пастки шўр сувлар билан қоришиш тезлашади. Чучук сув линзалари каналлар яқинида, суғориладиган майдонларда, тақирлар тагида хам ҳосил бўлади.
Чўлли ҳудудлардаги грунт сувлари ҳам ўзига хос хусусиятга эга. Бу ерларда об-ҳаво шароити қуруқ бўлганлиги учун грунт сувларини буғланиш даражаси юқори бўлганлиги учун сувларни минерализацияси оша боради. Грунт сувлар режимига таъсир қилувчи асосий омил бўлиб, рельеф ер сатҳининг тузилиши ва ҳолати ҳисобланади.
Чўлли ҳудудлар орқали оқиб ўтувчи дарёлар транзит дарёлар бўлганлиги учун улар оқим давомида ташқи томондан озуқа олмайди. Уларга мисол қилиб Амударё ва Сирдарёни кўрсатиш мумкин, чунки улар тоғли ҳудуддан оқиб чиқиши билан, сувлар грунт сувларни озиқланишига ва буғланишига сарфланади.
Об-ҳаво шароити ўзига хослиги рельефни текислик характери, чўлли ҳудудлардаги грунт сувларини юқори даражада минераллашига олиб келади. Лекин кўл ҳолларда минераллашган сув юзасида чучук сув линзалари бўлади. Улар асосан атмосфера ёғинлари ва сув буғларини конденсацияси орқали вужудга келади. Чучук сувларни зичлиги, камлиги ва диффузия жараёнини тезлиги кичиклиги туфайли шўр сувлар билан қоришиши жуда секин юз беради.
В.Н.Кунин чучук сув линзаларини қуйидаги турларга ажратади. Булар:1. Тақир таги линзалари; 2. қуруқ логлар ҳавзаси линзалари; 3. қумлик таги линзаларидир.
Тақир тагидаги линзалар. Тақир хеч қандай ўсимлик ўсмайдиган атмосфера ва вақтинча оқар сувлар тўпланадиган жой. Ёғин сувлари гили жинсларни ёриқлари орқали сизилиб ўтиб, шўр сувлар сатҳи устида чучук сув линзаларини хосил қилади. У ерларда 10 куб. метрдан тортиб бир неча юз минглаб куб. метргача сувлар тўпланади. Бу сувларни қудуқлар орқали сув билан таъминлашда ишлатиш мумкин. Бунинг учун сувларни махсус қудуқларга йўналтириб, уларни буғланиш даражаси камайтирилади.
қуруқ логлар ҳавзаси линзалари. Бу турдаги сув линзалари логлар орқали ўтувчи вақтинча сув оқимини инфильтрацияси натижасида ҳосил бўлиб, асосан тоғолди текистикларини чўлли ҳудудлар оралиғида тарқалган булади.
Линзалардаги чучук сув заҳиралари турлича бўлиб, уларни тўлдиришда ер усти сув оқимини тўсувчи махсус дамбалар қурилади.
қумликлар тагидаги линзалар. Улар асосан қум барханлари массивлари, дўнгликлари тагида, остки шўр сувларни умумий минерализацияси 40 г/л ошмаган жойларда тўпланади. Асосан майда заррали қум қатламларидан ўрин олган бўлиб, уларни заҳираларини миқдори турлича, хатто миллярд кубларга хам етиши мумкин. Озиқланиши атмосфера ёғини ва сув буғларини конденсацияси орқали содир бўлади.
Чучук сув линзаларига мисол қилиб қорақумни марказий қисмидаги Яскан линзасини кўрсатиш мумкин. Н.Г.Шевченко маълумотига асосан линза эллипс шаклида бўлиб, узунлиги 65 км, юза майдони 2000км2ни, минерализацияси 1 г/л ташкил этади. Жойлашиш ўртача чуқурлиги 40 м. қалинлиги чет қисмидан ўрта қисмига қараб ортиб боради ва 70 м. ларни ташкил қилади.
Чучук сув линзалари маҳаллий халқлар томонидан ичимлик сув сифатида ва чорвани сув билан таъминлашда ишлатилади.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling