Фанидан Мустақил иш Мавзу


Грунт сувларини жойлашиш чуқурлиги ва юзасининг шакли


Download 1.43 Mb.
bet4/6
Sana24.12.2022
Hajmi1.43 Mb.
#1051173
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Грунт сувлари

Грунт сувларини жойлашиш чуқурлиги ва юзасининг шакли. Грунт сувларини юзаси тўлқинсимон кўринишга эга бўлади ва кўп ҳолларда ер усти рельефи тузилишида такрорланади. Лекин турли сабабларга (сувли қатлам қалинлиги кескин катталашиши, сувли джинсларни фильтрацион хусусиятларини ўзгариши) кўра улар бир бирига мос келмаслиги ҳам мумкин. Грунт сувлар юзаси гидроизогипслар харитада гидроизогипс чизиқлари орқали ифодаланади.

Гидроизогипс харитаси ва уни тузиш Грунт сувларининг сатҳини у ёки бу майдонлар бўйлаб доимо бир хил бўлмаслигини, ҳамда йиллар, фасллар мобайнида ўзгариб туришини ҳисобга олиб маълум даврлар учун гидроизогипс хариталар тузилади. Бу хариталар асосини грунт сувлари сатҳининг бир хил мутлоқ ёки нисбий баландлик нуқталари бўйича бирлаштириб турувчи чизиқлар ташкил этади. Гидроизогипс харитаси топографик хариталарга ўхшаб кетади. Топографик хариталардаги горизонтал чизиқлар денгиз сатҳига нисбатан бир хил баландлик нуқталарини бирлаштириб турса, бу харитадаги гидроизогипс чизиқлари грунт сувининг бир хил сатҳ баландликларини бирлаштириб туради (9-расм).


9-расм. Гидроизогипс харитаси (Ю.Эргашевдан). 1-бурғу қудуғи; 2-шурф; 3-гидроизогипс чизиғи ва унинг мутлақ баландлиги, м; Рақамлар чапдан: суратда қудуқ ва шурф рақами; махражда: ер ости сувигача бўлган пастлик, м; ўнгдан суратда қудуқ ёки шурф жойлашган жойнинг мутлақ баландлиги, м; махражида ер ости сувини сатхини мутлақ баландлиги; 4-ер ости сувини оқимини йўналиши

Грунт сувларининг сатҳ баландликларини аниқлаш топографик хариталар ёрдамида амалга оширилади. Бунинг учун грунт сув сатҳ чуқурлигини ўзгаришини ўрганиш мақсадида қазилган қудуқлар топохаритага туширилади, уларни денгиз юзасига нисбатан баландлиги аниқланиб, кузиш журналига ёзиб борилади. Шунингдек кузатув журналига ҳар бир қудуқдаги махсус асбоблар (10-расм) ёрдамида ўлчанган грунт сувиинг сатҳ чуқурлиги ҳам ёзиб борилади. қудуқ жойлашган жойнинг мутлоқ баландлигидан сув сатҳигача бўлган чуқурлик қийматини айириб ташланса қудуқдаги грунт суви сатҳининг мутлоқ баландлиги чиқади. Масалан 9.10-расмдаги қудуқнинг мутлоқ баландлиги 506,5-м, ана шу баландликдан туриб ўлчанган грунт сувининг сатҳ чуқурлиги 5,5 м. Бунда грунт сув сатҳининг мутлоқ баландлиги 506,5-5,5қ501 м бўлади. Ана шу йўсинда ҳамма қудуқлардаги грунт суви сатҳлари ҳисоблаб чиқилади.





Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling