Фанидан Мустақил иш Мавзу


Download 484.8 Kb.
bet1/6
Sana22.04.2023
Hajmi484.8 Kb.
#1380774
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
бургулаш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТА’ЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

______________________________________ Факултети
_________________________________________ Йўналиши
________________________________________ Фанидан
Мустақил иш
Мавзу : _________________________________________________________________


Бажарди: _______________________________
Текширди:______________________________

Тошкент-2023
Режа :


  1. КИРИШ

  2. БУРГИЛАШ КУДУГИ ВА УНИНГ КИСМЛАРИ

  3. ҚУДУҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ

  4. ХУЛОСА

  5. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


Кириш
Бурғилаш — қудуқ пармалаш, чуқурча ва ковак (шпур)лар қазиш жараёни. Геологик ва геофизик текширишлар ўтказиш, фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб олиш, муҳандислик геологик изланишларни бажариш ва бошқа ишларда қўлланилади. Бурғилашда махсус асбоблар ёрдамида тоғ жинслари емирилади (майдаланади). Майдаланган жинс бўлаклари ташқарига чиқариб ташланади, натижада ковланаётган қудуқ, чуқурча ёки ковак чуқурлаша боради. Кудуқ, чуқурча ёки ковак девори қазиш жараёнида мустаҳкамланади. Бурғилашнинг пайдо бўлган вақтини аниқлаш жуда қийин. Мисрликлар 6000-йил илгари Бурғилашдан пирамида қуришда фойдаланганлар, қад. римликлар Бурғилашда қошиқсимон ковлагич ишлатганлар, 2000-йил илгари эса хитойликлар туз қазиб олишда Бурғилашдан кенг фойдаланганлар. Россияда бурғи ковакларидан ош тузи олишда фойдаланилган. Марказий Осиё ҳудудида ҳам маʼданлар қазиб олишда кадимдан Бурғилаш усулидан фойдаланилган. Нефт конларининг кўплаб топилиши Бурғилашнинг тез ривожланишига олиб келди.Қазиш усулларига кўра, Бурғилаш зарбий, айланма, колонкали бўлади. Штанга ёки арқоннинг учига маҳкамланган пармани кўтариб ташлаш йўли билан қудуқ қазиш зарбий Бурғилаш деб аталади. Зарбий Бурғилаш 17-асрда биринчи марта Хитойда шўр сувлар ва ёнувчи газларни чиқаришда қўлланилган.
Айланма ҳаракат қилувчи парма билан ковак қазиш айланма Бурғилаш деб аталади. Бунда майдаланган жинс бўлаклари ковақда тўхтовсиз айланиб турувчи суюқ лой, сув ёки босим остидаги ҳаво ёрдамида ташқарига чиқарилади. Айланма Бурғилаш 3 хил бўлади: 1) роторли Бурғилаш — бурғилаш кувурлари бурғиланаётган вақтда штанга учига маҳкамланиб ковак ичига туширилади ва ер юзига ўрнатилган двигател ёрдамида айланма ҳаракат қилади; 2) турбинали Бурғилаш— бунда тог жинсларини парчаловчи асбобни айланма ҳаракатга келтирувчи двигател ковак ичида бўлади; у турбобур деб аталади. У доимо юқори босимда ковакда айланиб турувчи суюқ лой ёрдамида ишлайди. Двигател электр токи ёрдамида ҳаракатланса, электробур дейилади; 3) комбинаиияланган (аралаш)
Бурғилаш — бунда Бурғилаш ускунаси айланма ва зарбий агрегатлар билан таʼминланган бўлади. Иккинчи агрегат асосан қаттиқ жинсларни парчалашда ҳамда Бурғилаш жараёнида чигир ишдан чиқиб қолганда қўлланилади. Ҳалқасимон парма билан ковак ковланиб, ундан силиндр шаклидаги чўзинчоқ жинс бўлаклари (керн) чиқариб олинса, бундай Бурғилаш колонкали Бурғилаш деб аталади.
Бурғилаш халқ хўжалигининг кўпчилик тармоқларида, муҳандислик, геологик ва мелиоратив ишларда, рудали ва рудасиз маʼданларни қидиришда, шахталардаги ҳавони алмаштиришда, сувни тортиб олишда. портлатиш ишлари ва бошқаларда қўлланилади.Шарошкали, Коронкали, Шнеклаи бурғулаш усуллари мавжуд


Download 484.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling