Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet13/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Жамоа белгиси иттифок, концерн ёки бошка хужалик бирлашмасининг ишлаб чикарилаётган ёки сотилаётган ва бир хил сифат ва тавсифга эга бўлган товарларини белгилаш учун кулланлади.
Ноу-хау (инглизча know-how-"қандайлигини биламан")-бу алохида билим, тажриба, техник, технологик тижорат, бошкарув, молиявий ва бошка тавсифдаги малака бўлиб у тижорат кийматига эга ва ишлаб чиқаришда, мутахассислик амалиётида ишлатилиши мумкин, аммо патент химояси билан таъминланмаган, уларни бировга бериш учун махсус лицензия шартномаси ва бошка турдаги битимлар тузилганда алохида курсатиб утилади.
Ноу-хаунинг белгиларидан бири унинг конфеденциаллигидир, яъни ушбу билимларни тула хажмда факат унинг эгаси билади холос.
Сертификация -бу мос келиш сертификати ёки тамгаси ёрдамида махсулот иш, ёки хизмати маълум меъёрларга ёки техник шартга мос келишини аниклаш мақсадида килинадиган харакатдир.
Сертификацияга утиш- махсулот берувчи ва истеъмол килувчи шахслар уртасидаги муносабатларининг такомиллашувига гувохлик беради, махсулотнинг истеъмолга тула таёргарлигига кафолат берилишини таъминлайди.
Муҳокама учун саволлар:

  1. Саноат нусхаси деганда нимани тушунасиз?

  2. Товар белгиси сузи маъносига тавсиф беринг.

  3. қандай холларда товар белгилари ёки уларни белгилаш элементларини рўйхатдан ўтказиш ман этилади?

  4. Ноу-хау нима ?

  5. Махсулотни сертификациялаш қандай амалга оширилади ?

  6. Саноат мулкини химоялаш ҳужжатлари кайси ташкилот томонидан берилади?

5-Мавзу : Таваккалчилик ва тижорат ҳуқуқи
Ажратилган соатлар - 4 соат.
Асосий саволлар:

  1. Таваккалчилик ва унинг турлари.

  2. Таваккалчиликни улчаш услублари ва таваккалчиликни бошқариш.

  3. Савдо битимларини тузиш ва уларни шартномавий расмийлаштириш.

  4. Воситачилик битимларининг шартномавий расмийлаштирилиши.

  5. Сотувчи, харидорнинг ҳуқуқийлари ва битим тузилишидаги кафолатлар.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: таваккалчилик, таваккалчилик элементлари, таваккалчилик чегаралари, таваккалчиликни улчаш усуллари, савдо битими, воситачилик битими, сотувчи ва харидор ҳуқуқлари.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling