Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet14/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Мавзуга оид муаммолар:

  1. Бозор конъюктураси , янги технологиялар ҳақидаги ахборотларнинг етарли эмаслиги таваккалчиликни бошқаришни мураккаблаштиради.Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай?

  2. Савдо битимларини тузишда халқаро савдо-сотиқ шартларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.Сиз бу фикрни қандай изоҳлайсиз?

  3. Воситачилик битими тузишда шартномани ишлаб чиқиш энг мураккаб ва маъсулиятли боскич хисобланади.Сизнинг муносабатингиз қандай?

  4. Таваккалчилик шароитида суғурта фаолиятини такомиллаштириш зарурият ҳисобланади.Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

1-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда таваккалчилик ва унинг турлари, чегаралари ҳақида тшунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Тадбиркорлик мухити ва хужалик таваккалчилигини мохиятини очиб бера олади.

    2. Таваккалчиликнинг турларини фарқлай олади.

1-савол баёни.Кичик бизнесда хар қандай хужалик юритувчи субъекти учун бозор муносабатларига утиш ноаниклик ва таваккалчиликнинг ошиб бориши билан боглик.
Тадбиркорлик мухитига сиёсий вазият, иқтисодий ахвол, қонунчилик асоси, халкнинг ижтимоий-маданий савияси тармокларнинг илмий техника тарккиёти даражаси, табиий-иқтисодий шароит ва бозорнинг узига мос таркиби, яъни конъюктураси таъсир курсатади.
Таваккалчилик - юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарга карамай амалга ошириладиган фаолиятдир. Шунинг учун, таваккалчилик деганда бевосита у билан боглик бўлган хавф-хатар хам тушунилади.
Таваккалчилик фаолиятининг амалдаги сохаси унинг тавсиф белгиларини бошкариш шаклига хужалик таваккалчилигининг куйидаги турларини келтириш мумкин:

  • Ишлаб чиқариш (об-хаво, техник, технологик тақсимлаш, ташкилий, кутилмагандаги улим хавфи, бошкарув ва бошкалар);

  • Даллолчилик ( даромадни тўғридан-тўғри йукотиш хавфи, билвосита пулни ва мулкий зарар куриш хавфи ва бошкалар);

  • Тижорат (махсулот етказиб беролмаслик хавфи, сота олмаслик хавфи, йукотиш хавфи ва бошкалар);

  • Молиявий (кредит, мулкий, сугурта, валютавий, банк, трансакцион, тузилмавий, расмий, депозит, нархга боглик бўлган ноликвид, иқтисодий таваккалчилик устамаси ва бошкалар);

  • Иннавацион (ижтимоий, илмий-техника тараккиёти натижаларини жорий килиш билан боглик бўлган таваккалчилик).

Таваккалчиликнинг иқтисодий чегараси мавжуд капитални ишбилармонлик гоясини амалга ошириш билан боглик сарф-харажатлар билан, иш муваффакиятсиз чиккан холда юзага келиши мумкин бўлган зарарларни хам хисобга олган холда солиштириш йули билан аниқланади. Бундан хулоса килиш мумкинки, хар қандай хужалик таваккалчилиги моддий таьминланган бўлмоги керак. Бу каби таъминланганликларнинг чегараси минимал ёки максимал бўлиши мумкин. Кутилган зарарнинг даражасига караб таваккалчиликнинг иқтисодий чегараси куйидагилар бўлиши мумкин: агар таваккалчилик фаолиятидан келадиган йукотишлар келадиган даромад микдорида бўлса, бундай таваккалчиликка йул куйиш мумкин бўлади. Агар келадиган амалдаги йукотишлар олинадиган даромад даражасига якин бўлса, у холда таваккалчилик жиддий бўлади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling