Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-Мавзу : Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан химоя килиниши Ажратилган соатлар - 4 соат. Асосий саволлар
- Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар
- 1-савол буйича дарс мақсади
- 1-савол баёни
- 2-савол буйича дарс мақсади
Офшшор компаниялари- бу имтиёзли солик тулаш худудида бунёд этилган корхона бўлиб, у рўйхатга олинган жойда баркарор турмайдиган шахсларга тегишлидир.
Муҳокама учун саволлар: 1. Хиссадорлик жамияти нима ? 2. Фирмаларнинг қандай турлари мавжуд ? 3."Корпорация" тушунчасини мохиятни айтиб беринг. 4.Холдинг компаниялари қандай тузилади? 5.Маъсулияти чекланган жамиятни маъсулити чекланмаган жамиятдан фарки нимада? 4-Мавзу : Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан химоя килиниши Ажратилган соатлар - 4 соат. Асосий саволлар: Тижорат сири қонун-коидалари, бахоланиш мезонлари ва маъноси Тижорат сирини мухофаза килиш ва ракобатчилар тўғрисидаги маълумотни қонуний равишда олиш усуллари. Ихтиро ва рационализаторлик таклифлари. Муаллифлик ҳуқуқийини химоялаш. Саноат нусхаси ва товар белгиси.Саноат мулкини химоялаш. Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: тижорат сири, товар белгиси, мулифлик ҳуқуқийи, саноат нусхаси, саноат мулки. Мавзуга оид муаммолар: 1.Бозор иқтисодиётида ахборот товар ҳисобланади.Бу фикрга муносабатингиз қандай. 2. Муайян ахборотни тижорат сири даражасига кўтаришга ҳукумат томонидан зарурий талаблар қўйилади.Сиз бу фикрни қандай изоҳлайсиз? 3. Фирмаларнинг тижорат сири тушунчаси давлат идоралари хуқуқлари билан қандай муносабатда эканлигини билиш тадбиркор учун муҳим, деб қаралади. Бу қарашга сизнинг муносабатингиз қандай? 1-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда тижорат сири қонун-коидалари, бахоланиш мезонлари ва маъноси ҳақида тушунча ҳосил қилдириш. Индентив ўқув мақсадлари: Тижорат сири қонун-коидалари тўғрисида маълумот бера олади. Ахборотлар турлари хакида сузлаб бера олади. 1-савол баёни: Бозор иқтисодиётида ахборот товар хисобланади. Уни олиш, саклаш, бировга ўтказиш ва ишлатиш товар-пул муносабатлари қонунларига буйсуниши керак. Хар бир мулк эгаси уз манфаати ва тижорат сирини саклаш ва химоя килиш ҳуқуқийига эга. Хужалик юритувчи субъектларнинг тижорат сири бу-давлат сири бўлмаган маълумотлар бўлиб, у ишлаб чиқариш, технология, ахборот, бошкарув, молиявий, ташки иқтисодий, илмий техникавий ва бошка фаолиятлар билан боглик ва рухсатсиз ошкор этилмайдиган ва ишлатилиши корхонанинг ёки тадбиркорнинг манфаатига зарар келтириш мумкин бўлган маълумотлардир. Тижорат сирига эга бўлиш ҳуқуқийи тадбиркор ва корхонанинг иқтисодий хаётига давлат аралашувининг чекланинши, бошка бозор муносабатлари субъектлари билан бўладиган узаро алокаларида улар манфаатининг давлат томонидан химоя килинишидир. У ёки бу ахборотни тижорат сири даражасига кутаришда иккита холни хисобга олиш зарур: Биринчидан-амалиётда, тижорат сирини саклаш никоби остида, хужалик юритувчи субъектлар турли истъемол килиш, хужасизлик окибатларини ва бошка маълумотларни ошкор килмасликлари хам мумкин. Иккинчидан-бозор муносабатларига утилган сари корхоналар учун ахборотларни сир саклаш иқтисодий нуктаи назардан мақсадга мувофик бўлмайди. Хужалик юритувчи субъектларнинг тижорат сири хисобланувчи ва сакланиши керак бўлган маълумотлар бахолаш мезонларига тўғри келиши керак. Кичик бизнесда тижорат ахборотига куйидагилар киради: фирмаларнинг савдо-сотик муносабатлари, маблаглар улчами ва айланиши: сотиш бозорининг ахволи; махсулот берувчи ва олувчилар орасидаги банк операциялари, патент мазмуни; капитал таркиби; инвестиция режалари ва шартномалари; товар нархлари ва кутилган даромад улчами; ишлаб чиқариш хажми. Муҳокама учун саволлар: 1.Тижорат сири дейилганда нимани тушунасиз? 2.Тижорат ахборотига нималар киради? 3.Тижорат сири бўлиш учун қандай шартлар бажарилиши керак? 4.Кичик бизнесда тижорат сири таркибига қандай ахборотлар киритилади? 2-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда тижорат сирини мухофаза килиш ва ракобатчиларги маълумотларни қонуний равишда олиш усуллари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling