Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet8/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:
1.Якка тартибдаги фаолият деганда нималар тушунилади?
2.Хусусий тадбиркорлик фаолияти қандай ташкил этилади?
3.Хусусий тадбиркорликни афзалликлари ва камчиликларини курсатиб беринг.
4. Жамоа тадбиркорлигини мохиятини тушунтириб беринг.


2-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда маъсулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар тўғрисида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари :
1.Маъсулияти чекланган жамиятлар мохиятини тушунтириб беради.
2.Маъсулияти чекланмаган жамиятлар фаолияти тўғрисида маълумот беради.
2-саволнинг баёни :Хиссадорлик жамияти-бу жисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариши йули билан бунёд этилади. Акциялар фонд биржаларида муомалада бўлади-бир шахсдан иккинчисига эркин утади ва акциядор учун унинг шахсий хиссаси хакидаги ҳужжат хисобланади.Жамият мажбурияти буйича факат жамиятнинг узи уз мулки билан жавоб беради.У очик ва епик бўлиши мумкин.

Хиссадорлик жамияти маъсулияти чекланган ва кушимча жавобгарликка эга бўлган жамиятлар деб, хужалик фаолиятини амалга ошириш ниятида юридик шахслар ва фукароларнинг мулкларини бирлаштириш натижасида ташкил килинган юридик шахслар тан олинади.
Корпорациялар-бу умумий касбий ёки табакавий манфаатлари асосида бирлашган шахслар жамияти уюшмаси ёки гурухидир.
Холдинг - бу мулк эгалари томонидан бир канча мустакил хиссадорлик жамиятлари фаолиятини назорат килиш мақсадида бунед этилган жамиятдир. Холдинг компаниялари икки хил бўлиши мумкин:
1.Молиявий холдинг. У асосан назорат бошкарув вазифасини бажаради.
2.Аралаш холдинг-турли хил хужалик фолияти ва савдо сотик билан шуғулланади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling