Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 20 йил даги -сонли мажлис баёни билан маъқулланган


Download 204.5 Kb.
bet2/8
Sana03.11.2023
Hajmi204.5 Kb.
#1742120
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2010 Ф ЛОЙИХАЛАШДА БАДИИЙ ЕЧИМ

Буюртмачи:




Таълим муассасалари, ишлаб чиқаришнинг турли кўринишларидаги тикувчилик корхоналари ва бошқа давлат – нодавлат ташкилотлари

Фаннинг ўқув дастури Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган. (20__ йил «____»_________даги «___»-сонли баённома).




1.Кириш

“Лойиҳалашда бадиий ечим” фани бўйича тузилган ушбу намунавий дастур ДТС талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Республикамизда бадиий таълим ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, малакали мутаҳассис рассом-модельер кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларни ривожлантирувчи, шунингдек, иқтидорли, ижодкор кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўналишини топишда, айниқса, тайёрланаетган лойиҳага ижодий ёндашишни ўргатувчи фан сифатида зарурият катта.


Бадиий лойиҳалаш дизайнер ижодининг алоҳида соҳаси бўлиб, ўз ишлаш усуллари ва йўлларига эга. Барча лойиҳа ишларида инсон ҳаётий фаолияти учун қулай бўлган ва ўзаро уйғунлашган буюмлар муҳитини шакллантириш масаласи жиддий тарзда қўйилади. Тез суръатлар билан ривожланиб бораётган саноат одамларни ўраб турган яшаш муҳитини, буюмлар дунёси қиёфасини ўзгартириб юбормоқда. Бу борада конструктор – дизайнернинг асосий вазифаси “Инсон – буюм - муҳит” тизимини ўзаро мувофиқлаштиришдан иборатдир.

Лойиҳалашда бадиий ечим” фанининг


мақсади ва вазифалари

Ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларга турли бадиий буюмларни функционал жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳамда бадиий жиҳатдан кўркам шаклларини яратиш борасида билим беришдан, ҳамда бадиий буюмларни ҳар томонлама инсон талабларига жавоб берадиган холда лойиҳалаш усулларни ўргатишдан иборатдир.


“Лойиҳалаш бадиий ечим” курси талабаларда тасвирий фикрлашни, фантазияни дид мукаммалигини ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, истеъмолчиларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талабларини қондириш йўлидаги дизайнерлар олдидаги масалаларни ечишга, лойиҳалаш жараёнини ташкил этиш ва йўлга қўйишни мукаммаллаштириш йўналишларини ўрганишдан иборат.



Download 204.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling