Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 234.56 Kb.
bet4/18
Sana30.04.2023
Hajmi234.56 Kb.
#1402026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси. Т.: Ўзбекистон, 2010 й.

  2. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини

ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 15.12.2010 йилдаги ПҚ-1442 сонли Қарори.

  1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси.Т.: Ўзбекистон, 2010.

  2. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг аоссий мезонидир. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

  3. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н., Мухиддинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. –Т.: “Ўқитувчи”, 2003.

  4. Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари.-Т.: Меҳнат, 2000.

  5. Основы бизнеса. Учебник. –М.: Маркет Дс, 2007.

  6. К.С. Хамдамов. Микроиқтисод. -Т.: ТДИУ, 2001.

  7. Е. Эгамбердиев, Х. Хўжақулов Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т., Маънавият, 2009.

  8. Муталимов, Л. Н. Новикова. Микроекономика. Издателство: БГЕУ 2000 ИСБН: 985-426-183-2.

Интернет сайтлари:
www.имcе.ру
www.стат.уз
www.мф.уз

Саноат корхоналари ишлаб чиқаришида айланма маблаг`лардан самарали фойдаланиш ё`налишлари
Режа:
1. Диверсификатсиялаш тушунчаси, моҳияти ва иқтисодий аҳамияти
2. Ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш
3. Саноат корхоналарида махсулот тузилмаси, номенкулатурасини кенгайтириш.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар ро`йхати

Ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш
Давлат раҳбари томонидан Ҳаракатлар стратегиясида юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизатсия ва диверсификатсия қилиш зарурати алоҳида таъкидланди. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ассиметрик шакллари ҳисобланган ихтисослашув ва диверсификатсия жамият ривожланишининг турли босқичларида турли хил нисбатларда ишлаб чиқаришда қўлланилган. Диверсификатсия:
1) товар стратегияси тури, унга асосан корхона ишлаб чикарилаётган махсулотлар сонини кенгайтиради;
2) янги бозорларни эгаллаб олиш ва кушимча фойда олиш максадида ишлаб чикаришнинг бир-бири билан боглик булмаган икки ёки ундан ортик турини бир вактнинг узида кенгайтириш ва ривожлантириш. «Диверсификатсия» лотинча (диверсифиcатио) сўзидан олинган бўлиб ўзгариш, ҳар хиллик, бир оз нарсага кўп томонлама, комбинатсиялашган, кўп тармоқли тус бериш каби маъноларни англатади .
Диверсификатсиялаш тушунчаси, моҳияти ва иқтисодий аҳамияти
Диверсификатсия жараёнига берилган замонавий таърифлар орасида англиялик иқтисодчилар Беннок, Бакстер ва Девнслар томонидан келтирилган таърифга эътиборан «диверсификатсия-бу бирор фирма ёки географик минтақада товарлар ва хизматлар доирасини кенгайтиришдир». Қуйидаги таъриф бирмунча аниқроқ ва кенгроқ бўлиб, унда диверсификатсия жараён ва муайян субъектлар томонидан амалга ошириладиган тадбир сифатида талқин қилинади: «диверсификатсия — алоҳида олинган корхона ёки конгломерат ёхуд иқтисодиёт томонидан ишлаб чиқариладитан товарлар ва хизматлар турининг ошишидир.
Диверсификатсия иқтисодиётда табиий жараён сифатида рўй беради. Айрим ҳолларда эса бизнес соҳиблари ёки давлат томонидан тор доирадаги маҳсулотларга (айниқса уларга бўлган талаб ўзгарувчан бўлган шароитда) боғлиқ бўлиб қолиш хатарини камайтириш учун амалга оширилади». Британиялик Сюзан Мейхъю нуқтаи назари ҳам ушбу консепсиЯга анча яқин. У диверсификатсиЯга «саноат ишлаб чиқаришни кенг доирадаги фаолият турларига ёйиш ва шу орқали факат бир турдаги маҳсулотта ўта боғлиқ бўлиб қолмаслик учун қўлланиладиган тадбир» сифатида таъриф беради. У ўз фикрини давом эттирар экан, диверсификатсиянинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатади : - горизонтал диверсификатсия; - консентрик диверсификатсия; - конгломерат (вертикал) диверсификатсия;
- меҳнат билан таъминлашнинг минтақалар бўйича диверсификатсияси; Горизонтал диверсификатсия деганда илгариги товарларга ўхшаш ишлаб чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни ишлаб чиқариш тушунилади. Конгломерат (вертикал) диверсификатсия эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини устиришни англатади. Масалан, гушт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол этиштиришни ва селексия бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. Консентрик диверсификатсия корхона учун янги товарни ишлаб чиқаришни кўзда тўтади. Америкалик иқтисодчилар С. Фитпер, Р.Дорнбуш, Малензилар диверсификатсияни «таваккалчиликни бир нечта активларга тақсимлаш орқали унинг даражасини пасайтиришга йўналтирилган стратегия» сифатида аниқлайдилар. Уларнинг фикрича, диверсификатсиянинг асосий қоидаси «ҳамма тухумларни битта саватда сақламасликдан иборат». Мазкур таъриф бир мунча умумийроқ характерга эга бўлсада, диверсификатсиянинг иқтисодий моҳиятини тўлиқ ўзида акс эттиради. Яна бир англиялик иқтисодчи Девид Скотт диверсификатсия мазмунини бир мунча бошқачарок тушунади. Унинг фикрича, диверсификатсия «бу турли хил корхоналарнинг қимматли коғозлар сотиб олиш орқали улардан келадиган фойда миқдорини барқарорлишишини таъминлашдир». Кўриниб турибдики, бу таърифда ҳам «барча тухумларни битта саватда сақламаслик» тамойили устун ўринга эга. шу билан бир қаторда бу таърифда молиявий диверсификатсия масаласига асосий эътибор қаратилган. Шундай қилиб, диверсификатсия – бу олдиндан қўйилган мақсад эмас, балки объектив жараённинг вужудга келиши натижасида амалга ошириладиган мажбурий чора-тадбирдир.
Фирма доимо товар стратегиясини такомиллаштириб бориши зарур. Бу барқарор ассортимент тузилишига, доимий сотувга ва фойдага эришишга имкон беради. Товар инноватсияси стратегияси янги товарни ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш дастурини аниқлайди. Бироқ «янги товар» тушунчасини турли талкинга эга ва такомиллаштиришни асослаш сифатида ишлатилади, мавжуд товарни янгилаш учун ишлатилади. Мавжуд назария ва амалиётда инноватсия «янгилик киритиш» ва «янгилик» тушунчалари билан синоним ҳисобланади. Товар инноватсияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тўтади ва амалга ошириш шакли бўйича товар дифференсиатсияси ва товар диверсификатсиясига бўлинади. Товар диверсификатсияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи қиладиган бир қатор асосланган товар модификатсиясини ишлаб чиқиш жараёнини мужассамлаштиради. Товарни модификатсиялашда товар сифатини ошириш, товар хоссасини яхшилаш, товарни безаш ва ташқи дизайнини яхшилаш кўзда тутилади.
Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил стратегияларни аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф этилган «товар-бозор» матритсаси ишлатилади.
Товар диверсификатсиясининг мақсади бўлиб истеъмолчиларни товарни афзал қуриш, алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш орқали товарни жалб этувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигини ўсиши ҳисобланади. Товар диверсификатсияси қуйидаги омиллар бўйича амалга оширилади: Товарни қўшимча имкониятлари. Товардан фойдаланиш самарадорлиги. Комфортлилик. Ишончлилик. Товар дизайни ва стили. Янги товарларни ишлаб чиқиш ва қўллаш инноватсия сиёсатининг тамойил ва услубларига, хусусан, товар инноватсияси жараёнига мос ҳолда амалга оширилади.
Товар инноватсияси жараёни 6 босқични ўз ичига олади:
 янги товар ҳақида ғояни қидириш;
 ғояни танлаш;
 янги товар ғоясини тижоратлашувини иқтисодий таҳлили;
 товарни ишлаб чиқиш;
 бозор шароитида уни тажрибадан ўтказиш;
 товарни бозорга қўллаш.
Саноат корхоналарида махсулот тузилмаси, номенкулатураси кенгайтириш
Корхона(фирма)ларнинг ихтисослигига кирувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таркиби бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгаришига қараб мунтазам такомиллашиб, ривожланиб ҳамда мукаммаллашиб боради. Айниқса, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қиймат ўлчамидаги ҳажми структуравий ўзгаришлар таъсирида ортиб ёки камайтирилиб аниқланиши мумкин. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми сарфланаётган моддий ва меҳнат харажатларини эътиборга олган ҳолда ўрганилиши таҳлилда эришилган натижаларни янада аниқроқ ўрганиш имкониятини яратади. Корхона учун кўпроқ фойда келтирувчи, кам харажатлар талаб этиладиган товарларни ишлаб чиқариш ўта манфаатлидир. шунинг учун ҳам товарларни ишлаб чиқариш ҳажмини таҳлил қилишда структуравий ўзгаришларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот ҳажмига структуравий ўзгаришларнинг таъсирини занжирли борланиш усули орқали аниқлаш мумкин. Корхона учун наф келтирувчи барча структуравий ўзгаришлардан фойдаланиш маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш имкониятини яратади. Структуранинг ўзгариш сабаблари турлича бўлиши мумкин;
• ишлаб чиқарилган товарлар таркибида юқори нархга сотилиши мумкин бўлган маҳсулотлар улушининг кўпайиши;
• мўмай фойда келтирувчи товарларнинг ҳажми;
• меъёрдаги моддий ва меҳнат сарфларидан ҳам тежамкорлик имконияти бўлган товарларнинг мавжудлиги;
• арзон хомашё, ёқилғи ва бошқа моддий бойликларнинг яқинлиги;
• ишлаб чиқарилаёттан маҳсулотларнинг технологиясини такомиллашиши эвазига юқори манфаат;
• товарлар сифатини яхшиланиши ва бошқалар. Маҳсулотлар номенкулатураси — деб, миқдор ҳолида товарлар гуруҳлари, кичик гуруҳлари ва позитсияларини белгилашда ҳамда ҳисобга олишда қабул қилинган рўйхатидир. Товар (иш, хизмат)лар ассортименти эса, маҳсулотларнинг маълум бир белгиларига қараб, яъни, унинг турлари, нави, ўлчами, маркаси, артикулларига қараб ажратиладиган маҳсулотлар хилидир. Товарлар номенклатураси ва ассортиментини ўрганишда ўртача ассортимент режасининг бажарилиши таҳлил этилади. Фирма ва компаниялар фаолиятини таҳлил этишда ўртача ассортимент режасининг бажарилишини ҳам аниқлаш муҳим ҳисобланади. Ўртача ассортимент режасининг бажарилиши одатда энг кичик рақамларни жамлаш усули орқали амалга оширилади. Бунда ҳар бир ассортимент турларини ҳақиқатда ишлаб чиқарилиш миқдорлари бизнес режаси билан солиштирилиб ҳар икки кўрсаткичдан энг кичиги ассортимент ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот таркибига қабул қилинади. Ассортимент ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот таркибига қабул қилинган кўрсаткичларнинг жамини бизнес режа бўйича ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулотларга бўлиш орқали ўртача ассортимент режасининг бажарилиши аниқланади.
Ассортиментни шакллантириш системаси қуйидаги асосий жиҳатларни ўз ичига олиши шарт:
• истеъмолчиларнинг истиқболли эҳтиёжини аниқлаш;
• чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлик даражасини аниқлаш;
• маҳсулотнинг бозордаги ҳаётийлик сиклини ўрганиш, ўз вақтида янги замонавий бўлган товарлар турини яратиш бўйича чоралар кўриш ва ишлаб чиқариш дастуридан маънавий эскирган ва иқтисодий жиҳатдан кам фойдали бўлган маҳсулотни чиқариб ташлаш;
• иқтисодий самарадорлик ва маҳсулот ассортименти ўзгаришида хавф хатар даражасини баҳолаш.

Хулоса.
Ишлаб чиқаришни консентратсиялаш – бу ишлаб чиқаришнинг тобора йирик корхоналарда жамланиш жараёнидир. Ўзбекистонда бу жараён йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Кучли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитда кичик корхоналарнинг улушини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Катта ва кичик корхоналар фаолиятини бирга олиб бориш тараққиётнинг кўпгина иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини тўғри ечиш имкониятини яратди. Саноат ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш айрим импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ўзимизда кўплаб ишлаб чиқариш имкониятини яратиб берди. Саноатнинг ихтисослашуви муайян маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ўзига хос ишлаб чиқариш аппарати, технологик жараён ва ихтисослашган кадрлар билан тавсифланувчи тармоқ ва ишлаб чиқаришларнинг юзага келишини таъминлади. Саноат соҳасида юқори даражадаги ўсишга эришилди. Саноатнинг ялпи ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шакллари – консентратсиялаш, маҳаллийлаштириш, ихтисослаштириш, диверсификатсиялаш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштиришни такомиллаштириш туфайли саноат салоҳиятини янада юқори даражага кўтариш имконияти яратилди.


Download 234.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling