Амалий этика глобализм нуқтаи назаридан, шу жумладан инсоният ҳаёти ва тирикликка реал хавф таҳдид солиши, тиббий хизмат кўрсатиш ва экология соҳасида инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига дахл этиш хавфи туғилиши натижасида юзага келади. «Этикасиз» иш тутиш, ахлоқ масалаларини четга суришга ҳаракат қилинган жойларда инсон ҳаёти учун янги хавф туғилади. - Амалий этика глобализм нуқтаи назаридан, шу жумладан инсоният ҳаёти ва тирикликка реал хавф таҳдид солиши, тиббий хизмат кўрсатиш ва экология соҳасида инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига дахл этиш хавфи туғилиши натижасида юзага келади. «Этикасиз» иш тутиш, ахлоқ масалаларини четга суришга ҳаракат қилинган жойларда инсон ҳаёти учун янги хавф туғилади.
- Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадр-қиммати ҳақида эслатиш зарурати амалий этика юзага келишининг умумий сабабидир.
- Биоэтика тиббиёт этикасидан қандай фарқ қилса, амалий этика ҳам анъанавий этикадан шундай фарққилади.
- Этиканинг нормативлигини одоб-ахлоқ ўргатиш, ахлоқни тарғиб қилиш билан адаштирмаслик керак. Этиканинг меъёрий дастурлари тажрибага ва мантиққа таянади. Ҳозирги замон этикаси социология, рухшунос сингари фанларга таянади ва тегишлича ахлоқ социологияси ёки ахлоқ рухшуноси вазифасини бажаради. Ниҳоят, амалий этика мумкин қадар муайянлаштиришга ва амалиёт билан қўшилишга интилиш билан тавсифланади.
- Бугунги кунда амалий этиканинг компютер этикаси, бизнес этикаси, ишбилармонлик этикаси, экоэтика, тиббиёт этикаси, фармацевтик биоэтика сингари йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.
- Фан-техника тараққиёти натижасида шаклланган дунёқарашга кўра, инсонга ва барча тирик мавжудотларга маълум илмий мақсадларга эришиш учун таъсир кўрсатиш воситалари ёки объектлари деб қаралади. Тарихдан мисоллар, масалан, инсонлар ҳаёти ва соғлиғини «фан ва жамият учун» қурбон келтириш билан боғлиқ ҳолатлар бундай дунёқараш хавфли эканлигини тасдиқлайди. Инсонни табиатга қарши қўймасдан атроф муҳитга нисбатан оқилона муносабатни шакллантиришга кўмаклашадиган янгича дунёқарашнинг зарурлиги бугунги кунда аён бўлиб қолди. Дунёда илмий билимларнинг ютуқларидан фойдаланиш билан алоҳида одамлар, ҳамжамиятларнинг манфаатлари ўртасида зиддият кучайиб бораётир.
Do'stlaringiz bilan baham: |