Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   274
Бухгалтерия ҳисоби дорихона муассасаларида хўжалик маблағлари 
ва жараёнларининг ҳаракатини маълум ҳужжатлар билан асосланган 
ҳолда рўйхатга олиш ҳамда пулда баҳоланиб, умумлаштирилган тарзда 
ёппасига ва бевосита кузатиш тизимидир. У дорихоналарнинг хўжалик 
фаолиятини бошқариш ва унда хўжалик ҳисобини жорий эттиришнинг
158


муҳим воситаси ҳисобланиб, субъектнинг маблағларидан тўғри ҳамда 
унумли фойдаланиш ва унинг бутлигини таъминлаш устидан ҳам 
дастлабки, ҳам куццалик ва келгуси назоратни юритиш имконини 
беради.
Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида мавжуд моддий бойликлар, пул 
маблағларининг ҳаракати кузатилади ва назорат қилинади, маҳсулот 
ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан боғлиқ харажатлар аниқланади, 
хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари ва субъектларининг 
умумий мулки ҳақидаги маълумотлар йиғилади.
Б ухгалтерия ҳи со б и ҳар қа н д ай ти зи м д а ҳам қ у й и д а ги
функцияларни бажаради: 1) режали ф ункция; 2) ахборот бериш; 3) 
назорат қилиш ; 4) бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш ; 5) таҳлилий 
ф ункция; 6) ҳисоб.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини яхши тушуниб олиш учун 
унинг объектларини билиш лозим бўлади. Дорихона муассасаларидаги 
бухгалтерия ҳисобининг объектларини қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш 
мумкин:
1. Субъектнинг маблағлари: меҳнат воситалари, товар-моддий 
бойликлар, пул маблағлари, тайёр маҳсулот, низом фонди, бошқа 
ҳар хил жамғармалар, келгусидаги харажатлар ва тўловларнинг 
захиралари, субъектларнинг жамғарган фойдаси ҳисобидан яратилган 
\ар хил захиралар ва ҳоказолар. Бу маблағлар ишлаб чиқариш жараёни 
учун тегишли шароит яратиб беради.
2. Субъектларда содир бўлаётган м уҳим жараёнлар: товар- 
модций бойликларни тайёрлаш ва сотиб олиш , маҳсулот ишлаб 
ч и қ а р и ш , тайёр м аҳсулот, б а ж ар и л га н и ш ва кўр са ти л га н
хизматларнинг сотилиши, капитал қурилиш ва бошқа жараёнлар.
3. Ҳисоблашши жараёнлари: бюджет, мол етказиб берувчи ва 
пудратчилар, харидорлар, ишчи ҳамда хизматчилар, банклар ва бошқа 
ташкилот ҳамда шахслар билан ҳисоблашишлар.
4. Субъектнинг хўж алик-м олиявий фаолиятининг молиявий 
налшжалари: жамоанинг олган даромади, фойдаси ва шахслар билан 
ҳисоблашишлар.
Ю қорида айтилганларга асосланиб, бухгалтерия ҳисобининг 
вазифаларига қуйидагиларни киритиш м умкин:
асосий фондлар, товар-моддий бойликлар, пул маблағ- 
л арининг келиб туш и ш и ва уларнинг ҳаракатини тўла ҳамда ўз 
вақтида акс эттирилиш ини таъминлаш;
— маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш, меҳнат унумдорлиги, 
фойда, рентабеллик, меҳнат ҳақи фонди, капитал харажатлар, бюджет
159


ва бошқаташкилотлар билан ҳисоблашиш ҳамда бошқа кўрсаткичлар 
бўйича режанинг бажарилишини а н и қ акс эттириш, кузатиш ва 
уларнинг натижаларини топиш;
— субъект ва у н и н г айрим бўлимларидаги ишлаб чиқариш , 
қурилиш -монтаж ва бошқа ишлар билан боғлиқхаражатларни тўла 
акс эттириш, назорат қилиш ҳамла ишлаб чиқарилган маҳсулот, 
бажарилган иш ва хизматларнмнг ик^исодий жиҳатдан асосланган 
ҳисоботини тузиш;
— субъект ва у н и н г айрим бўлим ларининг раҳбарларини 
молиявий-хўжалик фаолиятининг барча бўлинмаларига доир тўла 
ҳамда а н и қи қги сод и й ахборот билан тезликдатаъминлаб туриш;
— таъсисчипар, акциядорлзр, сармоя эгалари, юқори ташкилот, 
м олия, с о л и қ , с та ти с ти ка ва б о ш қа бухгалтерия ҳи с о б о ти
маълумотларидан фойдапанувчи ташкилот ҳамда шахсларга ўз вакғида 
топшириш учун аниқҳисоботларни яратиш;
— бошқарув қарорларини иқгисодий жиҳатдан асослаб бериш учун 
умумлаи/гир^ган ахборогнинг тартиблаштирилган оқимини таъминлаш;
— тўла хўжалик ҳисобини субъект миқёсида ва у н и н г айрим 
ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда бригадаларида жорий этиш ва 
мустаҳкамлаш;
— субъектнинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш
ундаги м улкларнинг бутлигини таъминлаш, ик^исодий тежаш 
тартибига риоя қилиш , субъект жамоасининг ижтим оий-иқгисодий 
ривожланиш ини жадаллаштириш устидан назорат ю ритиш учун 
тегишли ахборотлар билан таъминлаш.
Бухгалтерия ҳисоби бозор иқгисодиётига ўтиш муносабати билан 
ҳисобчилик ва статистика ф ункцияларини бажарувчи воситасидан 
субъектларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни й и ғи ш , ишлаш 
ҳамда то п ш и р и ш ўз ихтиёридаги вак^инча ортиқча маблағларни 
самаралироқинвестиция қилиш тўгрисидаги асосланган қарорлар 
қабул қи л и ш учун фойдаланади.
Бухгалтерия ҳисоби ваунинг маълумотларндан кундалик турмушда 
жуда кенг миқёсда қўлланилади. Бу ахборотлардан фойдаланувчиларни 
уч гуруҳга бўлиш м умкин: 1) субъектнинг бошқарувчилари; 2) 
субъектдан ташқаридатуриб, ундан молиявий манфаатдор бўлганлар; 
3) субъектнинг молиявий хўжалик фаолиятидан тўғридан-тўғри 
молиявий қизиқиш да бўлмаган шахслар, гуруҳлар ёки агентлар.
Бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан фойдаланувчиларнинг 
солиштирма тарзи қуйидагича шаклга эга.
1 6 0



Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling