буйрук^ари ва йўриқномалари ўз аксини топган.
Дорихона муассасаларини бозор муносабатлари шароитида
фаолият кўрсатиши фармацевтика олий ўқув юртлари тапабаларидан
юқори даражадаги иқтисодий билим олишларини тақозо этади.
Д орихона ходимларидан маъмурий-бошқарув, молия-хўжалик
фаолияти, фармацевтика фаолиятини тартибга солувчи қонун ва
меъёрий ҳужжатларни билишларини талаб этади.
Дарслик 2007 йилга қадар бўлиб ўтган ўзгаришларни эътиборга
олиб ёзилган ва олий фармацевтика ўқув юртлари талабалари учун
фармацевтика иқтисодиёти соҳасидаги энг зарур маълумотларни ўз
ичига олган.
7
Ушбу фармацевтика иқгисодиёти ўэбек тилида биринчи марта
олий фармацевтика ўқув юртлари учун тавсия этилган дарсликдир.
Бу дарсликдан дорихона муассасалари ходимлари, фармацевтлар
малакасини ошириш факультети тингловчилари ҳам ўзларининг
кундалик иш фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
Дарслик 19 бобдан иборат бўлиб, уларда дорихоналарда ҳисоб
ва ҳисобот, дорихона муассасаларининг молия-хўжалик фаолиятини
режалаштириш, Ўзбекистон Республикасида солиқтизими, юридик
важисмоний шахсларни солиққатортиш, Ўзбекистон Республикасида
банктизими, банк кредитларидан, лизинг хизматидан фойдаланиш
масалапари ёритилган.
Ҳ озирги вақтда “Фармацевтика ф ан и ” туш унчаси дори
воситаларини яратиш, тайёрлаш, текшириш, стандартлаш, сак,лаш
ва таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи амалий билимлар ва
фанлар мажмуасини бирлаштиради.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти фани
фармацевтика институтларида ўқитиладиган асосий фанлардан
биридир.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш ҳамда иқгисодиёти фани
Do'stlaringiz bilan baham: |