Фармон тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


Download 68.41 Kb.
bet8/10
Sana18.10.2023
Hajmi68.41 Kb.
#1707599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
29-сон 023 октябрь (3)

Shoira SOBIROVA,
Kattaqo’rg’on shahar SEO
va JS bo’lim mudiri.
4-бет


БАРЧАМИЗГА НУРОНИЙ ЁШГА ЕТИБ, КЕКСАЛИК
ГАШТИНИ СУРИБ ЮРИШ НАСИБ ЭТСИН

Шаҳримиздаги  Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги 


техникумида ибратли оила соҳиблари, нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ҳамда навқирон авлод вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиси шаҳримиз ҳокими Гавҳар Алимова сўзга чиқиб,
- Ёшларни юксак инсоний фазилатлар билан камол топтиришда кекса авлод вакилларининг алоҳида ўрни бор. Улар босиб ўтган ҳаёт мактаби ёш авлод учун ибрат манбаи, ҳавас қилса арзигулик шарафли йўл шу билан бирга Янги Ўзбекистонни бунёд этиш учун эса ёшларимиздан нафақат ўткир зеҳн ва ақл, замонавий билимлар, балки кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактабидан олган сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, ватанга бўлган муҳаббат у садоқат, шу билан бирга юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан ҳам яшашни талаб этади. Бугунги тадбирни гувоҳи бўлар эканман, “Уч авлод учрашуви” ана шундай кучли руҳий қувват бераётган мактаб вазифасини ўтаб бераётганига яна бир бор амин бўлдим. Келгусида ҳаммамизга ҳам, сафларимизда бўлган ва бизларни эзгуликка сари йўллаётган нуронийларимиз ёшига етиб, кексалик гаштини суриб юриш насиб этсин дея, ният қилди.
Шундан сўнг сўзга чиққан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлим раиси ўринбосари Доноқул Тошбоев ҳам кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳамда бугун ўтказилаётган мана шундай тадбир-ларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
Тадбир давомида шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёти ва ёш авлод тарбиясида фаол иштирок этиб келаётган бир қатор кекса авлод вакилларига “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев  ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Теникум ўқувчилар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.



Download 68.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling