Фармон тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
Сизлар Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор кучисиз! Халқимиз кўзлаётган юксак марраларга эришишда
Download 68.41 Kb.
|
29-сон 023 октябрь (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мурожаат, Янги Ўзбекистон, Яшил макон.
Сизлар Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор кучисиз! Халқимиз кўзлаётган юксак марраларга эришишда ақл-заковатингиз, ғайрат-шижоатингиз, она Ватанга бўлган садоқатингиз беқиёсдир.
Она заминимизга меҳр беринг! Нурли келажак учун бугундан бошлаб ўз хонадонингиз, кўчангиз, маҳаллангизда ниҳолингизни экинг, ҳудудда “Ёшлар боғи”ни ташкил этишда ташаббус кўрсатинг! Асло унутманг, сиз Ўзбекистон фарзандисиз, сизнинг ҳиссангиз – бу ота-онангиз, маҳаллангиз ва бутун халқимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилади. Қадрли юртдошлар! Дарахт экиш ва уни парваришлашни мажбурият эмас, қадрият сифатида қабул қилайлик! Ҳар биримиз келажак авлод олдидаги бурчимизни чуқур ҳис қилган ҳолда, “Яшил макон” лойиҳасини умумхалқ миллий ҳаракатига айлантирайлик! Токи, биздан фарзандларимизга обод, яшилликка бурканган гўзал Ватан мерос қолсин! Мурожаат, Янги Ўзбекистон, Яшил макон. ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ОҚИБАТЛАРИ Халқимизда ота бўлиш осон, аммо оталик қилиш қийин, деган пурҳикмат мақол бор. Айниқса, турмуш ўртоғи билан бирга яшамаётган ёки ажрашгани сабабли вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан, яъни алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган “ота”ларга кўпроқ тааллуқли бу гап. Ҳар бир ота-она вояга етмаган ёхуд вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзандларини боқишга мажбурдирлар. Бу ҳақида Оила кодексида “Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир”, деб таъкидланади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси биринчи қисмига кўра; Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик; Ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. Агар шахс маъмурий жазо қўлланилганидан кейин судининг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Қонун санкциясига кўра, ушбу ҳаракат учун шахс икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланади. Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, она фарзанди учун бутун ҳаётини бахшида этади, ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр туради. Шундай экан, қарздор отадан алимент ундирилиши маълум маънода аёлнинг, онанинг ҳуқуқини ҳам ҳимоялаш демакдир. Негаки, аксарият қарздор оталар моддий имконияти бўлса-да, аёлига аччиқ қилиб, унга қарши тарзда алимент тўлагиси келмайди. Ваҳоланки, ота-онасининг ўртасидаги гина-кудрат ёки совуқ муносабатлар жабрини бола тортиши керак эмас. Отабек НАБИЕВ, Самарқанд вилоят судининг судьяси. Абдихаким ОЛТИБОЕВ, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси. Download 68.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling