Фармон тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


Download 68.41 Kb.
bet3/10
Sana18.10.2023
Hajmi68.41 Kb.
#1707599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
29-сон 023 октябрь (3)

Saida ILMURADOVA,
Kattaqo’rgon shahar 11-IDUM
MMIBDO’ .
“ЙИЛ АЁЛИ” ВА “ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ФАОЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ
ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Шаҳримиздаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Олий 
Мажлис Сенати томонидан ташкил қилинган “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида
 олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил қилинган ушбу танловда шаҳримизда бу борада турли
 соҳаларда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова хотин-қизларни ҳар
 томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг амалий натижаси 
сифатида ташкил қилинган ушбу танловнинг аҳамияти ҳақида гапирди ва
иштирокчиларга муваффақият тилади.
Хотин-қизлар ўз фаолиятини таништириш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини синаш, видеоролик намойиши каби 3 та шарт 
бўйича беллашдилар. Барча шартлар бўйича ўзининг юксак иқтидори ва
 билимини намоён этган  СамДУ Каттақўрғон филиали ўқитувчиси
 Маҳлиё Джакбарова “Йил аёли” ҳамда шаҳар ИИБ катта инспектори Замира Ахатова “Гендер тенглик фаоли” ғолиби бўлди ва ҳар иккала иштирокчи
 вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, танловнинг бошқа иштирокчилари ҳам “Йилнинг энг 
ватанпарвар аёли”, “ Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, "Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси"
 ва "Йилнинг энг жонкуяр устози" номинациялари бўйича тақдирландилар.
Ғолибларга вилоят босқичида ҳам юқори ўринларни қўлга киритишларини
 тилаб қоламиз.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
 ахборот хизмати
2-бет


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!



Download 68.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling