4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet10/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Болалар: сувда яшайди
Тарбиячи: баракалла болажонлар, балиқлар сувда ҳаёт кечирадиган жониворлар ҳисобланади. Уларнинг бутун ҳаётлари сув остида ўтади. Болажонлар қани айтингчи балиқлар ҳам нафас оладими?
Болалар:Ҳааа улар ҳам нафас олади
Тарбиячи: жуда тўғри балажонлар балиқлар ҳам нафас олади
Тарбиячи: болажонлар балиқларнинг жуда ҳам турлари мавжуд келинг хозир сизлар билан уларнинг айрим турлари билан танишамиз. Сиз менга айтингчи балиқларнинг канака турларини ва номларини биласиз.
Болалар: зоғора балиқ, лаққа балиқ, илон балиқ
Тарбиячи: баракалло болажонлар жуда тўғри айтдингиз. Қани айтингчи балиқларнинг ташқи кўриниши яъни танасининг ташқи кўриниши ҳам ҳар хил бўлади, балиқларнинг тангачалари ҳимоя воситасини бажаради.
Санъат маркази:
Ялтироқ қоғоздан балиқча шаклини киркиб елимлаймиз
Илм фан ва табиат:
Сузади-сузмайди ўйини ўйналади (балиқ,илон,курбака, ўрдак-айиқ, бўри, тулки,ит) расмлари
Қуриш ясаш маркази:
Мозайкадан фойдаланиб балиқ шаклини ясаймиз.
Марказларни болалар хохишига кўра алмаштирамиз.
Тарбиячи: қани болажонлар балиқларнинг сувда сузишини кўришни хохлайсизми унда экранга карнг.
АКТ дан фойдаланган холда балиқларнинг сузиш жараёнини томоша киладилар.
Тил ва нутк:
Тарбиячи: Болажонлар балиқларнинг инсон учун фойдали томонлари жуда кўп, унинг гўштини севиб истеъмол қиламиз, балиқни тез-тез истеъмол қилган кишининг кўзлари равшанлашади. Қолаверса балиқ дарёларни, денгизларни бегона ўтлардан тозалайди.
Машғулот давомида болалар рағбатлантириб борилади.

Октябр ойининг 3 – ҳафтаси
Мавзу: Жонсиз табиат билан таништириш (Қум ва тош хусусиятлари билан таништириш
Мақсад: Болаларга қум, тош ҳақида тушунча бериш, уларнинг хусусиятлари тўғрисидаги билимларини кенгайтириш, уларни солиштиришни орқали фарклашга ўргатиш, ўзига хос хусусиятлари сўзлаб бериш.

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling