Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Жадвал 1. Қачон ва қандай оралиқда ўлчовларни олиб бориш лозим


Download 0.75 Mb.
bet3/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Жадвал 1. Қачон ва қандай оралиқда ўлчовларни олиб бориш лозим

Антропометрик ўлчовларни ўтказиш муддатлари

Боланинг ёши

Биринчи ўлчов

Туғилганда

Иккинчи ўлчов

15 кунлигида

Учинчи ўлчов

30 кунлигида

Ҳар ойда

ҳаётининг биринчи йилида

Ҳар 3 ойда

1 ёшдан 3 ёшгача

Ҳар 6 ойда

3 ёшдан 5 ёшгача

Ҳар йилда

5 ёшдан 18 ёшгача

Боланинг ўсиши ва ривожланишида муаммолар туғилса ҳамда кўкрак сути етарлича бўлганини текшириш учун бола вазнини кўпроқ ўлчашга тўғри келиши мумкин. Ўсиш мониторинги аномал белгилар ривожланишигача, ҳали бола кўрсаткичлари мумкин бўлган чегарада бўлганида, овқатланиш етишмовчилиги ёки касаллик туфайли ўсиш тўхташи ёки ўсишда орқада қолишни аниқлашга ёрдам беради. Бундай ўсишдаги бузилишларни эрта аниқлаш эрта аралашувлар ўтказишга имкон беради. Ўсиш мониторинги соғлом болаликни таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлган тиббий тадбир бўлиб ҳисобланади.
ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган , болаларнинг ўсиш ва ривожланиш нормалари
Илгари ўсишга оид намунавий маълумотлар, муайян бир мамлакатдаги соғлом деб ҳисобланган терма равишда танланган болаларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган эди. Намунавий термага киритиш учун, болаларнинг ўзини соғлом тутишининг аниқ шаклларига изоҳ бериш зарурати йўқ эди. Натижада муайян давр ва мамлакат учун, доимий бўлган турли овқатланиш режими ва бола парвариши бўйича жамланган, болаларнинг жисмоний ривожланишини ифодалайдиган намунавий маълумотлар тўплами юзага келди.
ЖССТ томонидан 6-та мамлакатдан, яъни Бразилия, Гана, Ҳиндистон, Норвегия, Оман ва Америка Қўшма Штатларидан танланган болаларнинг ўсишига оид маълумотларга асосланган стандарт кўрсаткичлар ишлаб чиқилди. Болалар қандай ўсиши ҳамда айрим тавсия этилаётган ҳулқ-атвор шаклларини ифодаловчи маълумотларнитадқиқотдаги терма (масалан, она сути билан овқатлантириш, стандартли педиатр парвариши ва чекмаслик) мезонлар қаторида таъминлаш мақсадида ўсишнинг намунавий маълумотлари соҳасида ЖССТнинг Кўп марказли тадқиқоти (Multicentre Growth Reference Study -MGRS)1 ишлаб чиқилди.
Тадқиқотда болалар туғилганидан то 2 ёшгача бўлган даврда ҳаётининг дастлабки ҳафталарида тез-тез кузатилиб турган ҳолатда назорат қилинди. 18 дан 71 ойгача бўлган бошқа болалар гуруҳи бир марта ўлчанган ва туғилишдан 5 ёшгача бўлган давр учун икки терма маълумотли стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилган.
MGRS, кўплаб мамлакатларда тавсия этиладиган овқатланиш ва парваришда бўлган болаларни қамраб олган ҳолда, оддий таърифловчи характерга эга эталон (таққословчи меъёр) маълумотлардан фарқли ўлароқ нормал ўсиш учун меъёрлар билан таъминлади. Янги стандартлар тавсия этилаётган соғлиқни сақлаш ва озиқлантиришни (масалан, эмлаш, касаллик вақтидаги парвариш) таъминлашда, қандай ривожланишни таъминлашни намоён этади. Ушбу стандартлардан дунёнинг турли минтақаларида фойдаланиш мумкин, чунки тадқиқотлар кўрсатганидек, болаларнинг овқатланишда, соғлиғини сақлашда ва парваришида эҳтиёжлар таъминланса, улар ҳамма жойда бир хил суръатларда ўсадилар ва ривожланадилар.
Ўсишнинг янги меъёрларининг қўшимча афзалликлари қуйидагилардан иборат:
· Янги стандартларга кўра, она сути билан озиқланаётган чақалоқлар нормал ўсиши ва ривожланишнинг намунаси сифатида кўриб чиқилади. Натижада соғлиқни сақлаш соҳасида меъёрий базани ва кўкрак сути билан озиқлантиришни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш кучаймоқда.

  • Янги стандартлар меъёридан кўп озиб кетган ва ортиқча вазн/семизлик билан болаларни янада самарали аниқлашга кўмаклашади.

  • Янги стандартлар, жумладан ВБИ (вазн бўй индекси) дунёда ривожланиб бораётган семизлик эпидемиясини олдини олишда ҳизмат қилади.

  • Жадвалларга кўра, кутилаётган ўсиш суръатларининг стандарт тенденциялари тиббий ходимларга етарлича овқатланмаслик ва семизлик хавфига дуч келаётган болаларни бу ҳол муаммо даражасигача чиқишини кутмаган ҳолда аниқлашга имкон бермоқда.

Жисмоний ўсиш стандартларидан ташқари, боланинг ўсишига оид ЖССТнинг меъёрлари қаторига, моторика ривожланиши бўйича оралиқдаги 6-та асосий индикаторлар киради (ёрдамисиз ўтириш, тўрт оёқлаб эмаклаш, ёрдам билан туриш ва ёрдам билан юриш, ёрдамисиз тик туриш ва юриш). Соғлом болалар бу белгиланган индикаторларга 4-18 ойлик даврда эришишлари лозим.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling