Низомий номли тошкент давлат


Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишларнинг асосий


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишларнинг асосий 
йўналишлари. Психофизиологик ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларни 
ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш – мураккаб ижтимоий-педагогик муаммо 
ҳисобланади. Ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишлар 
қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 
1. Болаларнинг ривожланиши ва хулқидаги нуқсонлар табиати ва моҳиятини 
аниқлаш, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шароитларини ўрганиш. 
2. Ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болалар билан коррекцион-
педагогик фаолиятнинг ташкил этиш ва ривожланиши тарихини ўрганиш. 


3. Болаларнинг ривожланиш ва хулқидаги нуқсонларнинг олдини олишга хизмат 
қилувчи ижтимоий-педагогик шарт-шароитлар ва психофизиологик ривожланиши 
этимологияси (сабаб-оқибатли асослари)ни аниқлаш. 
4. Ривожланишида камчилик ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларга коррекцион-
педагогик таъсир кўрсатиш технологияси, шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш. 
5. Оммавий умумий ўрта таълим манбалари шароитларида ривожланиши ва 
хулқида нуқсонлар бўлган болаларнинг умумий ва махсус таълими мазмунини таҳлил 
қилиш. 
6. Болаларни реабилитация қилиш ва ҳимоялаш марказлари, махсус 
муассасаларининг мақсади, вазифа ва асосий йўналишларини аниқлаш. 
7. Аномал болалар билан корекцион-педагогик фаолиятни ташкил этувчи 
ўқитувчиларни тайѐрлашда зарур ўқув-методик базаси яратиш. 
Коррекцион-тарбиявий 
ишлар 
аномал 
болаларнинг 
ривожланишидаги 
камчиликларни йўқотиш ѐки камайтиришга қаратилган махсус педагогик чора-тадбирлар 
тизимидир. Коррекцион-тарбиявий ишлар фақат алоҳида нуқсонларни тузатишга 
йўналтирилган бўлмай, балки умумий ривожлантиришга қаратилган.
Ўқувчиларнинг ривожланиши ва хулқидаги нуқсонларни тузатиш боланинг 
шаклланаѐтган шахсини ўзгартиришга қаратилган яхлит педагогик ҳодиса саналади.
Коррекцион-тарбиявий фаолият боланинг идрок этиш имкониятларини 
ўзгартириш, унинг эмоционал-иродавий, индивидуал-шахсий сифатларини яхшилаш, 
қизиқиш ва лаѐқатлари, меҳнат, бадиий, эстетик ва бошқа қобилиятларини 
ривожлантиришга қаратилган педагогик хатти-ҳаракат. 
Коррекцион-ривожлантирувчи таълим ўқишда ва мактабда аномал болаларга ўз 
вақтида малакали ѐрдам кўрсатишни таъминловчи дифференциал таълим тизими бўлиб, 
унинг асосий вазифаси бола ривожланишининг умумий даражасини оширишга қаратилган 
билимларни тизимлаштириш, унинг ривожланиши ва ўқишидаги камчиликларни 
йўқотиш, етарлича шаклланмаган малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда боланинг 
идрок этиш борасидаги камчиликларни тузатиш.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling