♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet71/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

140


О йбе гим м е н и н г
бўлар, ҳатто фикри ва хаёллари мендан, ўтирган уйидан 
узоқларга кетар, бу ун и н г бутун қиёфасида кўриниб турар
эди...
Ҳар ойда маошимизни олиб, Эски шаҳар бозорига ту- 
шамиз. Йўлда, «Ҳамза» театрининг эски биноси ёнида, 
бозорга ч и қи б кетадиган кўчанинг бошида кичкинагина ка- 
бобхона бор. У н и н г бўйи-эни уч метрдан ошмайди. Кабоб- 
паз — О йбекнинг эски мактабда бирга ўқиган дўсти! Биз 
бозорга кириш олдидан ун и н г кабобхонаси олдида тўхтай- 
миз; ҳар иккови мамнун, хуш нуд кўришадилар.
— Қани, мархамат, М усавой! — таклиф этади, ки ч и к 
курсиларни суриб кабобпаз.
У гавдали, кенг яғринли, хушмомала йигит. Қайноқ, 
бозиллаб пишиб турган хуш бўй кабоб сихларини саралаб, 
бир дастасини олдимизга қўяди, устига мурчли пиёзни тўкиб, 
ю мш оқ нонни бурдалайди.
Болалик чоғларини, эски мактабни, домласи-ю, дўстла- 
рини эслаб, кўришганларидан уларнинг иккаласи хам хур- 
санд бўлиб, у зо к сўйлашадилар.
* * *
Тўйимиз бўлиб ўтганига хам бир йилдан ошди. Ш ундан 
кейин юрагимда ғулғула пайдо бўлди. Нега бўйимда бўлмай- 
ди?.. Ҳар замон-ҳар замон Ойбек ҳам бу ҳакда гапириб 
қўяди. Авваллари: «Майли, ўқиш ингни битириб ол», —
дерди у. Энди икковимиз хам шу ҳакда ўйлай, ҳатто истай 
бошладик.
М ен Сочи ва Маскавдаги докторларга кўринганимда, 
улар ташвишланишга ҳеч бир сабаб йўқл игини айтдилар. 
Ойим оловда кесак қиздириб, устига сув сепиб, туркона 
даволар қилди. Ш ундан кейин бўйимда бўлди. Ҳаммамиз 
қувондик.
Бир кун и , кеч куз пайти бир немис чолдан хусусий 
даре олиб ўтирар эдим... У бир иш билан и кки н чи хона- 
га чиқиб кетди. М ен газета кўриб ўтирдим. Ш у пайт бир- 
дан уч-тўртта майда кучукл ар эшикдан кириб, оёғимга 
ёпишди. Бу кутилмаган ҳодисадан сапчиб тушдим... Рос- 
ти, жуда ҳам қўр қи б кетдим. Ёмғир куйиб турган эди, 
кўчага чикдим... Трамвайга туша олмай, Паркент кўчаси- 
дан Т ов ук бозор орқали Ш айхонтоҳурга қадар ж и қ қ а ҳўл
141


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
бўлиб, ивиб, пиёда кетдим. Трамвайга тушарман, деб То­
в у к бозор орқали юрганман ўша куни, йўкса, ки скар ок 
йўл хам бор эди.
Уйга етишим биланок ўзимни кўрпага ташладим; ҳаро- 
ратим 40° дан ошиб кетди. Оғрикдан тўлғана бошладим, 
Ойбек дарҳол докторга югурди. Хуллас, ўша кечанинг ўзи- 
да... ҳаёт ришталари узилгандек бўлди. Ойбек тун бўйи 
ухламай, йиғлаб чикди...
1931 йили биз Бешоғоч даҳасидаги Арпапоя кўчасига 
кўчиб ўтдик. Катта боғ ҳовли... У н и н г уч томонидан шар- 
қираб сув ўтиб ту ради. Дарахтлар кўп... Улар орасида 
янги курилган и кки хоналик уй...
1932 йили мени Тош кент Медицина институтига ишга 
таклиф килдилар. М ен, албатта, С А Х И П И н и ташлашни 
хохламайман. Бу, менинг асосий хизмат жойим. Ш ун и н г 
учун хам мен Тош М Ида кўшимча тарзда ишлашга рози 
бўлдим. Б унинг ҳам асосий сабаби бизга уй ваъда килиш- 
ларида эди.
Кўп ўтмай, ойимни Арпапоядаги уйда колдириб, ўзимиз 
Т ош М И берган уйга кўчдик. Бу, табиий, оғир эди.
Арпапоядаги уйимиз тупро к сахнли, корасувок бўлгани 
учун бизга Медицина институти томонидан берилган уй 
ниҳоят катта бўлиб кўринди. У, чиндан ҳам, катта, уч 
деразали, тахта полли уй бўлиб, жуда кенг йўлаги ва катта 
айвони ҳам бор эди.
Биз шу уйда яшар эканмиз, меним бўйимда бўлди. Ҳам- 
мамиз хурсандмиз, ҳаммамизнинг орзу ва тилагимиз —
ўғил.
* * *
М ен 1930 йилдан бошлаб ўрта мактаблар учун кимёдан 
дарслик ёзишни ўйлай бошладим. Б унинг учун энг аввал 
кимё атамаларини ишлаб чикиш керак эди. Ш у сабабдан 
мен атамалар билан шуғуллана бошладим ва айни замонда 
дарслик ёзишга ҳам ҳозирлик кўрдим.
Ғани ака ва Ҳидоятни чакириб, кимё атамалари устида 
баҳслашамиз; Ойбекни хам бу баҳсда иштирок этишга маж- 
бур киламиз. Уйимизда узок тортишувлар бўлиб ўтади. 
Кислородни «аччил», водородни «сувчил», кислоталарни

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling