"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


ўқув предметидан ўқув режа


Download 0.68 Mb.
bet15/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

ўқув предметидан ўқув режа





Мавзулар

Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

1

Меҳнат шартномаси. Ойлик иш ҳақи

1

1

2

Иш вақти, дам олиш вақти, меҳнат интизоми. Аёллар ва балоғат ёшига етмаганлар меҳнати

1

1

3

Ҳуқуқий қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар

2

2

4

Шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари натижасида келтирилган зарар учун фуқаролик масъулияти

2

2

5

Шаҳар электр транспорти ҳайдовчилари томонидан қоидалар бузилганлиги учун маъмурий ва интизомий жавобгарлик

2

2

6

Транспорт жинояти содир этилганда ҳайдовчиларнинг жиноий жавобгарлиги

2

2




Жами:

10

10

Меҳнат қонуни асослари, маъмурий-ҳуқуқий меъёрлари ва қоидалари”
ўқув предметидан ўқув дастури

1-мавзу. Меҳнат шартномаси. Ойлик иш ҳақи.


Меҳнат шартномасини тузишнинг тартиби ва шартлари. Ишга қабул қилиш. Меҳнат шартномасининг муддатлари. Ўриндошлик, унга рухсат бериш ва расмийлаштириш тартиби. Ишга қабул қилинганда синаб кўриш. Бошқа ишга ўтказиш. Меҳнат шартномасини ходим ёки маъмурият ташаббуси билан бекор қилиниши. Меҳнат дафтарчасини юргизиш тартиби. “Бўшаш варағи” (обходной лист), ишдан бўшашни расмийлаштириш. Меҳнат низоларини кўриб чиқадиган ташкилотлар. Жамиятда меҳнат ҳақи. Энг кам иш ҳақи. Тариф ставкалари. Иш тоифалари. Тунги вақтларда, иш вақтидан ташқари ишлаш, дам олиш, байрам кунларида ишлаш, ўриндошлик (касбда) ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш. Бекор турганлик вақти учун ҳақ тўлаш. Ишдан бўшатилганда ҳисоб-китоб қилиш.
2-мавзу. Иш вақти, дам олиш вақти, меҳнат интизоми, аёллар ва балоғат ёшига етмаганлар меҳнати.
Иш вақтининг давомийлиги: нормал, қисқартирилган, байрамолди ва дам олиш кунлари иш вақти. Тунги соатларда ишлаш. Иш вақтидан ташқари, сменали иш. Таътил. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар. Ички меҳнат тартиби қоидалари. Ишдаги муваффақиятлар учун рағбатлантириш. Интизомий жазога тортиш тартиби. Меҳнат интизоми бузилганлиги учун жазолаш. Жамоат таъсири чоралари. Аёллар ва балоғатга етмаганлар (ўсмирлар), оғир, зарарли ва ер остида ишлашнинг таъқиқланиши. Ҳомиладор, эмизикли боласи бор аёллар, ёш болали аёллар учун қўшимча кафолатлар. Ишни таълим билан бирга олиб борадиган шахслар учун имтиёзлар. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, хавфли меҳнат шароитидаги, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ишларга жалб қилинишининг таъқиқланиши. Ишдан бўшатилганда қўшимча кафолатлар.
3-мавзу. Ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар.
Ҳайдовчига малака бериш тартиби тўғрисида низом, ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш ва транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш. Транспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (транспортга тааллуқли моддалар).
4-мавзу. Шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари натижасида келтирилган зарар учун фуқаролик масъулияти.
Фуқаролик масъулияти. “Оширилган хавфлилик манбаи” (ОХМ) тушунчаси. “ОХМ”дан етказилган зарар учун жавобгарлик. “ОХМ”дан етказилган зарарни қоплашдан озод қилиш шартлари. “ОХМ”дан етказилган зарар миқдорини белгилаш.
5-мавзу. Шаҳар электр транспорти ҳайдовчилари томонидан қоидалар бузилганлиги учун маъмурий ва интизомий жавобгарлик.
Маъмурий ва интизомий жавобгарлик тушунчаси. Жавобгарликни белгилайдиган меъёрий ҳужжатлар. Жазо чорасини қўллайдиган органлар. Жарима. Маст ҳолда транспортни бошқарганлик учун жавобгарлик. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
6-мавзу. Транспорт жинояти содир этилганда ҳайдовчиларнинг жиноий жавобгарлиги.
“Жиноят” ва “Жиноий жавобгарлик” тушунчалари. Жазо ва жазо турлари. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг транспорт жиноятларига тааллуқли моддаларини таҳлил этиш.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling