Физика-математика факультети физика кафедраси


Амалиёт натижаларини якунлаш


Download 290.42 Kb.
bet3/15
Sana19.01.2023
Hajmi290.42 Kb.
#1100334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Педагогик амалиёт(услубий-кулланма)

Амалиёт натижаларини якунлаш

    1. Амалиёт якунида талаба ёзма равишда ҳисобот тайёрлайди ва уни бевосита амалиёт объектидан тайинланган раҳбар имзолаган кундалик дафтар билан бирга олий таълим муассасасидан тайинланган раҳбарга топширади. Ҳисобот талабанинг амалиёт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги маълумотлар, амалиёт объекти бўлимларининг қисқача изоҳи (физика кабинети, лаборатория ва бошқалар), улар фаолиятининг ташкил қилиниши, ҳаёт фаолиятининг хавфсизлиги тўғрисидаги масалалар, амалиёт натижалари бўйича хулоса ва таклифларни ўз ичига олиши лозим.

    2. Амалиёт якунида талаба ўз ҳисоботини олий таълим муассасаси томонидан тайинланган комиссия олдида ҳимоя қилади.

Комиссия таркибига ўтилаётган амалиёт фанини олиб борувчи ўқитувчи, олий таълим муассаси томонидан бириктирилган раҳбар ва имкони бўлса, амалиёт объектидан тайинланган раҳбар ҳам киритилади.
Амалиёт натижаси баҳоси талабанинг курсдан курсга ўтиши ва стипендия белгилашда ҳисобга олинади.
Амалиёт якуни олий таълим муассасасининг илмий-услубий анжумани ва амалиёт объектининг ишлаб чиқариш кенгашида муҳокама қилинади.
Олий таълим муассасаси ва факультет илмий кенгашида амалиётнинг натижаларига якун ясалади.

    1. Амалиёт дастурини бажармаган, иши ҳақида қониқарсиз тақриз ёки ҳисобот, ҳимояда қониқарсиз бахо олган талаба таътил вақтида ўз ҳисобидан қайта амалиёт ўташга жўнатилади.

Айрим ҳолларда, бундай талабанинг келгусида олий таълим муассасасида ўқиши мумкинлиги масаласи ректор томонидан кўриб чиқилади.
Педагогик амалиётнинг мақсад ва вазифалари
Педагогик амалиётининг мақсади - умумий урта таълим мактаби, академик лицейларда ўқув тарбиявий ишларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш бўйича амалиётда талабаларнинг касбий-методик билим ва малакаларни шакллантириш, педагогик фаолиятга йўналтириш, уларни хар қандай ўқув тарбиявий ишларни мустақил бажаришга тайёрлашдир.

Download 290.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling