Физиологик регенерация
Download 24.86 Kb.
|
1403614470 46068
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бек буйича туннелизация
Салбий омиллар:
1. Метаболизмнинг бузилиши, авитаминоз. 2. Суяк усти пардасининг кўндаланг йиртилиши ва чандиқлар борлиги. 3. Мушак, фасция, суяк бўлакларининг интерпозицияси — асосий суяк бўлаклари орасига кириб келиши. 4. Васкуляризация жараёнининг сустлиги. 5. Металл фиксаторларнинг суяк тўқимасига манфий таъсири. 6. Очиқ синишлар. 7. Вақтли оғирлик бериш. 8. Гипс боғламини тез-тез бевақт алмаштириш. 9. Номукаммал техника, ностабил остеосинтез ва инфекция. 10. Ёшнинг қарилиги. Бирламчи суяк қадоғи бир неча қаватлардан иборат: ташқи ёки периостал қадоғи: ички ёки эндостал қадоғи; ва оралиқ ёки интермедиар қадоғи. Суяк тўқимаси тикланишини узлуксиз жараён сифатида олиб, унинг кечишида шартли равишда 5 морфологик фазани ажратиш мумкин. I фаза — мезенхимал тўқима ҳосил бўлиши. Травмадан сўнг дарҳол бошланади. Гематома, шиш суюқлиги ва фибриндан ўзига хос желесимон модда — «бирламчи клей» юзага келади. II фаза — ҳужайра элементлари дифференцияси ва каллоген толалари ва тоғай тўқималарнинг юзага келиши. III фаза — остеоидни чўкиши. Қўшувчи тўқима қадоғининг коллоген толалари ва таркибида гомогенизация ўчоқлари юзага келади, оқсил моддаларининг чўкиши туфайли яхлит масса пайдо бўлади. Унинг асосида аввалига якка ҳолда, кейинчалик қалин тур шаклида примитив остеоид «балкачалари» ҳосил бўлади. IV фаза — остеоид қадоғининг пайдо бўлиши ва оҳакланиш жараёнининг бошланиши, оссификация. III ва IV фазалар ўзаро яқинлашган бўлади, чунки остеоид чўкиши билан параллел оҳакланиш юзага келади. V фаза — суяк қадоғининг қайта қурилиши. Етилмаган суяк тўқималари етук тўқимага айланади ва статико-динамик шароитларга мослаша боради. Функционал талабларга мувофиқ баъзилари сўрилади, баъзилари эса мустаҳкамланиб боради. Яралиш ва резербация жараёнлари остеобласт ва остеокластлар иштирокида кечади. Суяк қадоғининг қайта қурилиши ойлаб, баъзида йиллаб давом этади ва унинг тезлиги суяк бўлаклари адаптацияси, улар орасидаги диастазга ва иммобилизацияга боғлиқ. Шундай қилиб, репаратив остеогенез пайтида икки асосий жараён ажратилади: биринчиси шундан иборатки, аввалига суяк бўлакларини ўзаро боғлаб турувчи қўшувчи тўқимали органик матрица юзага келади. Ушбу жараён асосида остеобластик ҳужайралар диффенцировкаси ва мураккаб коллоген оқсилининг биологик синтези ётади. Иккинчи жараён эса минерал тузлар чўкиши туфайли оқсил моддаларининг оҳакланишидан иборатдир. Клиник нуқтаи назардан суяк битишида 4 давр ажратилади. I-давр — суяк бўлакларининг бирламчи «ёпишиши» ёки «клейланиши» биринчи 3-10 кун ичида кечади. Суяк бўлаклари харакатчан, осон силжиши мумкин. Биринчи клиник давр морфологик I ва II фазанинг бошланишига тўғри келади. Янги туғилган нозик тўқимани травматизациядан асраш зарур. II давр — суяк бўлакларини юмшоқ қадоқ билан боғланиши, 10-50 ва ундан ортиқроқ кунлар ичида кечади, ва II-III морфологик фазалари мос келади. III давр — суяк булаги битиши, яъни қаттиқ қадоқ билан боғланиши. 30-90 кундан кейин бошланади ва 4 морфологик фазага тўғри келади. Бу давр охири клиник белгилар асосида аниқланади: таъсир кучи берилганда эластиклик ва оғриқ йўқлиги. Аввалига рентгенологик томондан оссификация тугалланмаган бўлиши мумкин. Бу давр охирида суяк бўлакларининг рентгенологик битганлиги аниқланади, қайсиким иммобилизацияни тўхтатишга асос ҳисобланади. IV давр — суяк тўқимасининг функционал қайта қурилиши, 5 морфологик фазага тўғри келади ва 1 йилгача ва ундан ортиқ давом этади. Клиник ва рентгенологик жиҳатдан суяк бўлакларининг етук суяк тўқимаси ёрдамида мустаҳкам битганлиги аниқланади. Суяк бўлаклари битишида, юмшоқ тўқималар битиши каби, шартли равишда бирламчи ва иккиламчи битиш фарқланади. Бирламчи битиш — суяк бўлаклари бир-бирига зич тегиб, харакатсиз ҳолда бўлганида кузатилади ва жуда кам сезиларли қадоқ ёрдамида тўғридан-тўғри битади. Бирламчи битиш мукаммал битиш ҳисобланади ва оптимал шароит яратилганда кузатилади. Иккиламчи битиш — суяк бўлаклари яхши репозиция қилинмаса ва ҳаракатчан бўлса кузатилади, яъни кўп ҳажмли пароассал қадоқ ҳосил бўлади, у секин ва узоқ қайта қурилади. Суяк бўлакларининг битиш тезлиги синган жой локализациясига суяк бўлаклари характерига, репозиция даражасига ва иммобилизация сифатига, ҳамда регенерацияга таъсир этувчи мусбат ва манфий омилларнинг ўзаро миқдорига боғлиқ. Секинлик билан битаетган синикларни даволаш. Секинлик билан битаетган суяк синиклари икки усулда консерватив ва жаррохлик йули билан даволаш мумкин. Консерватив усулларга суяк регенерациясини кучайтирувчи моддалар билан даволаш ( биологик массалар, мумиё- асил, витаминотерапия, калций ва фосфор микдорли моддалар, диета-терапия) киради. Бу усуллар албатта суяк иммоблизациясининг мустахкамлигига боглик. Жаррохлик усулларидан Бек буйича туннелизация усули- суяк булакларини бир-бирига караб пармалашдан иборат. Бу хосил килинган каналлар оркали кон билан таъминланиш вужудга келади ва томирлар усиши пайдо булади. Хаммаси булиб бир неча 8-30 тагача туннеллар очилади. Download 24.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling