Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

164.Оғиз бўшлиғидаги ҳазм. 
Ҳазм оғиз бўшлиғидан бошланади, бу ерда озиқли моддалар 
механик ва кимёвий ишловдан ўтади. Механик ишлов-озиқ 
моддаларнинг майдаланиши, уларнинг сўлак билан 
намланиши ва овқат луқмасининг ҳосил қилишидан иборат. 
Кимёвий ишлов-сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида 
озиқ моддаларнинг гидролизга учрашидир. Оғиз бўшлиғига 
уч жуфт катта сўлак безларининг: қулок олди, жағ ости, тил 
ости ва
тилнинг юзасида, танглай ва лунж шиллиқ қаватида 
жойлашган кўп майда сўлак безларининг чиқарув йўллари 
очилган. Қулоқ олди ва тилнинг ён юзасида жойлашган безлар 
шираси-сероз (оқсил)-яъни сув, оқсил ва тузлардан иборат. 
Тилнинг ўзагида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда жойлашган 
сўлак шилимшиқ бўлиб жуда кўп муцин сақлайди. Жағ ости 
ва тил ости безлар аралаш ҳарактерга эга. Ютиш. Озиқ 
моддани оғиз бўшлиғидан меъдага ўтказилиши ютиш жараёни 
орқали амалга оширилади. Ютиш рефлектор ҳаракат бўлиб 
оғиз, ҳалқум ва кизилўнгач даврларидан иборат.
Оғиз даври (ихтиёрий)-овқат луқмаси тил билан қаттик 
танглайга босилади ва тилнинг ўрта қисмидаги мускуллар 
ҳаракати натижасида секин аста луқма тил ўзагига 
силжитилади. Бу ерда овқат луқмаси юмшоқ танглай, тил 
ўзаги ва халқум орқа девори механорецепторларини 
қитиқлайди. Бу рецепторлардан қўзгалиш уч шохли, тил 
ҳалкум ва ҳиккилдоқнинг юқори нервларининг афферент 
толалари орқали ютиш маркази узунчоқ мияга боради. У 
ердан уч шохли, тил ости, тил халқум ва адашган нервлар 
эфферент толалари орқали келган импулслар ютишда 
иштирок этадиган мускулларга келади. Ҳалқум даврида (тез 


ихтиёрсиз) юмшоқ танглайни ва хиқилдоқни кўтарувчи 
мускуллар қисқариши ҳисобига бурун ва нафас йўллари 
беркилади. Нафас маркази узунчоқ мияда нафас маркази 
ёнида жойлашган ва у билан
пайваста (реципрок) муносабатда бўлади. Шунинг учун ҳам 
ютинаётган пайтда нафас тўхтайди. Тилнинг ҳаракати билан 
овқат луқмаси ҳалқумга суриб туширилади. Бу ерда луқмани 
ҳалқумга тушишига таъсир қилувчи асосий омил оғиз 
бўшлиғи ва халқумдаги босимлар билан фарқланади. Луқма 
халқумга тушиши билан унинг кириш соҳасидаги мускуллар 
қискаради. Луқмани қизилўнгачга суриб юборади. Бу ерда 
ҳам халқум ва қизилунгач ўртасидагибосимлар фарқи асосий 
ҳаракатлантирувчи омил бўлиб ҳизмат қилади. Ютишдан 
олдин халқум-қизилўнгач сфинктери ёпиқ бўлади, ютиш 
даврида халқумда босим 45 мм симоб устунигача кўтарилади, 
сфинктер очилади ва луқма қизилўнгачнинг бошланғич 
соҳасига тушади, бу ердаги босим 30мм
симоб устунидан ортмайди. Қизилўнгач (секин ихтиёрсиз) 
даврида қизилўнгачнинг перисталтик ҳаракати туфайли овқат 
луқмаси меъда томон силжийди. Ютиниш ҳаракати таъсирида 
қизилўнгачда ҳосил бўлган перисталтик ҳаракатнинг 
бирламчи
тўлқини меъдагача боради. Қизилўнгачнинг аорта равоғи 
билан кесишган соҳасида бирламчи тўлқин таъсирида 
иккиламчи тўлқин ҳосил бўлади. Бу тўлқин ҳам меъданинг 
кардиал соҳасигача боради. Меъданинг кардиал сфинктери 
луқма яқинлашганда очилади ва овқат меъдага тушади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling