Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


 Секреция фазалари, Ошкозоннинг моторикаси, тури


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

168 Секреция фазалари, Ошкозоннинг моторикаси, тури 
ва вазифаси; 
Меъдада шира ажралишининг бошқарилиши. Ҳазмдан 
ташқари вақтда меъда безида фақат шилимшиқ модда ва 
пилорик шира ажралади. Овқатни кўрганда, ҳиди сезилганда, 
оғиз бўшлигига тушганида меъдада шира ажралиши 
бошланади. Меъдада шира ажралишини бир неча даврларга 


бўлиш мумкин: мураккаб рефлектор (мия), меъда ва ичак 
даврлари. Мураккаб рефлектор (мия) даври - шартли ва 
шартсиз рефлектор механизмлардан иборат. Меъда ширасини 
шартли рефлектор йўли билан
ажралиши ҳидлов, кўрув, эшитув рецепторларини 
қитикланиши натижасида пайдо бўлади. Бу рецепторлардан 
афферент йўллари орқали келган импулслар таламус, 
гипоталамус, лимбик тизими ва бош мия пўстлоғини 
кўзгатади, узунчоқ мия соҳасидаги ҳазм маркази қўзғалади ва 
меъда безларининг шира
ажратиш фаолияти бошланишига туртки бўлади. Бу вактда 
ажралган ширани
(иштаҳа шираси) деб атаган. Меъдадан шартсиз рефлектор 
шира ажралиши
озиқ модда тасирида оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач 
рецепторлари
қўзгалгандан сўнг бошланади. 
Афферент импулслар тил ( V жуфт), тилҳалқум ( IX жуфт) ва 
юқоридаги
хиқилдок ( X жуфт) нервлари орқали узунчок миядаги 
меъданинг шира
ажратиш марказига тушади. Марказдан адашган нервнинг 
эфферент толалари
орқали меъда безларига келади ва шира ажралишини 
кучайтиради. Меъдадан
бошланғич даврда ажралган шира протеолитик ферментларга 
бой бўлади ва
ҳазмда катта аҳамият эга бўлади.
Орқа мия марказларидан келаётган симпатик толалар 
қўзгалиши меъда
безларидан шира ажралишини тормозлайди.


 Шира ажралишининг меъда даври . Озиқ модда меъдага 
тушганидан сўнг
бошланади. Бу давр адашган нерв, периферик рефлекс ва 
гуморал омиллар
ҳисобига амалга ошади. Меъданинг шиллиқ қаватидаги 
рецепторлар қўзғалиши
билан боғлик, бу ердан импулслар адашган нервнинг эффект 
толалари орқали
узунчок мияга боради ва у ердан адашган нервнинг эффект 
толалари орқали
меъданинг без ҳужайраларига келади. Адашган нерв меъдага 
бир неча йўл
билан меъданинг бош, ёпқичсимон ва қўшимча ҳужайралари 
билан бевосита
алоқаси приферик рефлекс ва гуморал омиллар орқали таъсир 
қилади. Адашган
нерв толалари меъданинг пилорик қисмида жойлашган 
гастрин ишлаб
чиқарувчи ҳужайраларни иннервация қилади. Гастрин бош 
ҳужайралар ҳамда
ёпқич ҳужайралар фаоллигини оширади.Шунингдек, гўшт, 
сабзовотлар
экстракт, оқсилнинг маҳсуллари ва бомбезинлар гастрин 
ишлаб чиқаришини
кучайтиради. Меъданинг антрал қисмида рН нинг пасайиши 
гастрин чиқишини
камайтиради. Адашган нерв таъсирида меъданинг ЕС 2 
ҳужайраларида
гистамин ишлаб чиқарилиши кучаяди. Гистамин, ёпқич 
ҳужайраларининг Н2-
гистамин рецепторлари билан мулоқотда бўлади ва меъдани 
юқори


кислотали, пенсиногенни кам сақловчи шира ажралишини 
таъминлайди.
Шира ажралишининг ичак даври химус медадан ичакка 
ўтганидан сўнг
бошланади. Химус ичакнинг хемо-, осмо-, 
механорецепторларига таъсир қилиб
рефлектор йўл билан меъдадаги шира ажралишини 
ўзгартиради. Озиқ
моддаларнинг гидролизга учраганлик даражасига қараб, 
меъда шира
ажралишини кучайтиради ёки сусайтиради. Шира 
ажралишини кучайиши махаллий ва марказий рефлекслар 
томонидан адашган нерв, периферик рефлекс
ва гуморал омиллар гастрин орқали амалга оширилади Бу 
фаза яширин
даврининг узунлиги ва давомлилиги билан ҳхарактерланади. 
Меъдада шира
ажралиши секретин, хкк-пз лар таъсирида тормозланади, 
хлорид кислота
ишлаб чиқарилиши пасаяди, лекин пенсиноген ажралиши 
кучаяди, шунингдек,
глюкагон, гип, Вип, нейретензин, соматостатин, сератинин, 
булбогасрен ва ёг
гидролизи маҳсуллари таъсирида ҳам хлорид кислота 
ажралиш тўхтайди.
Меъданинг ҳаракат фаолияти.Меъданинг ҳаракат фаолияти 
унинг
силлик мускуллари томонидан таъминланади. Меъда оч 
ҳолатида маълум бир
тарангликда бўлади. Унда даврий ҳаракати кузатилади ( оч 
ҳаракат), бу


вақтда очлик ҳисси сезилади. Овқат истемол қилаётган вақтда 
ва ундан
кейинги дастлабки дақиқаларда минутларда меъда бўшашади 
бу меъданинг
овқатланиш рецептив релаксация даври саналади. Бу давр 
овқатнинг депода
сақланишини ва меъдадан шира ажралишини таъминлайди. 
Маълум вақт
ўтгандан сўнг меъдада қисқариш бошланади, қисқариш 
меъданинг кардиал
қисмида кучли ва антрал қисмида кучсиз бўлади. Меъда 
қисқариши, кардиал -
биринчи ритм бошқарувчиси соҳасида бошланади. Иккинчи 
ритм
бошқарувчиси меъданинг пилорик қисмида жойлашган. 
Меъдада уч типдаги
қисқаришлар тўлқинини ёзиб олиш мумкин 1)-кичик 
амплитудаги бир фазали
тўлкин, меъдада босим 1-2 дан 5-10мм сим. устунига тенг 
бўлади, бу жараён 5-
20 секунд давом этади; 2)- юқори амплитудали бир фазали 
тўлқин, босим 40-80
мм сим. уст. тўғри келади, 12-60 секунд давом этади; 3)- 
ўзгарувчан босим
муҳитида содир бўладиган мураккаб қисқариш тўлқинлари 1 
ва 2 кўринишдаги
тўлқинлар перисталтик хусусиятга эга, меъданинг маълум 
даражада таранг
ҳолда ушлаб туради ва меъда девори шиллиқ қавати яқинида 
озиқ модда ва
шираларнинг аралашишини таъминлайди. Бу тўлқинларнинг 
частотаси 1


минутда 3 га тенг. Меъданинг ўрта қисмида моддалар 
арлашмайди, шунинг
учун ҳам истеъмол қилинган кетма-кетлигига қараб озиқ 
моддалар қатлам-
қатлам бўлиб жойлашади. 3 кўринишдаги тўлқин меъданинг 
пилорик қисмига хос, моддаларни меъдадан ўн икки бармоқли 
ичакка эвакуация қилишда
аҳамияти катта.
Меъда ҳаракатининг хусусияти, кучи, вақт давомида 
ўзгариши меъда ва
ичакда ҳазмнинг самараси, озиқ моддаларнинг миқдори, тури 
ҳамда
бошқарув механизмлар таъсирига боғлик. Адашган нервни 
қитиқлаш ва
ацетилхолинни ажралиши меъда ҳаракатини кучайтиради. 
Адашган нерв
шунингдек, тормозловчи таъсир ҳам кўрсатиши мумкин; 
бунга меъданинг
рецептив релаксацияси мисол бўлиши мумкин. Симпатик 
нервни қитиқлаш
ва D –адренорецепторларни фаоллашуви меъда ҳаракатини 
сусайтиради.
Меъда ҳаракатини бошқаришда гастроинтестинал 
гормонларнинг
аҳамияти ҳам каттадир. Меъда ҳаракатини гастрин, мотилин, 
серотонин,
инсулинлар кучайтиради, секретин, ХКЦ-ПЗ, глюкагон, ЖИП-
ВИП ларни
тормозлайди.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling