Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Ошкозон ости бези секретининг таркиби ва таъсир
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 172. Ут суюклигининг ажралиши ва таъсир этиш механизми;
171. Ошкозон ости бези секретининг таркиби ва таъсир
этиш механизми;ошкозон ости бези секретининг идора килиш механизми; Панкреатик шира таркибида гидролитик ферментлар бўлиб, улар оқсил, ёғ ва карбонсувларни парчалайдилар, шунингдек нуклеин кислоталарни парчаловчи нуклеазалар ҳам бор. Панкреатик шира таркибида липаза ва нуклеаза ферментлари - фаол холатда; претеазалар-проэнзим холатда ажраладилар. Меъда ости бези шираси таркибида ажралувчи α-амилаза полисахаридларни олиго-, ди- ва моносахаридларгача парчалайди. Нуклеин кислоталар рибо- ва дезоксирибонуклеазалар томонидан парчаланадилар. Панкреатик липаза ут кислоталар таъсирида фаоллиги ортади ва липидларга таъсир қилиб моноглицерид ва ёг кислоталаригача парчалайди. Претеолитик ферментлар проэнзим трипсиноген, химотрипсиноген, А ва Б прокорбоксипептидазалар холатида ишлаб чиқарилади. Ўн икки бармоқли ичакда ишлаб чиқарилувчи энтерокиназа таъсирида трипсиноген трипсинга айланади. Кейинчалик трипсин трипсиноген ва бошқа пропептидазаларга автокаталитик таъсир кўрсатади ва уларни фаоллаштиради. Трипсин, химотрипсин, эластазалар овқат таркибидаги оқсилларнинг ички пептид боғларига таъсир этиб, уларни аминокислаталаргача парчалайди.А ва Б карбоксипептидазалар оқсил ва пептидларнинг охирги С- боғларига таъсир қиладилар. 172. Ут суюклигининг ажралиши ва таъсир этиш механизми; Ўт жигарда ҳосил бўлади ва ҳазм жараёнида иштирок этади. Ўтнинг ҳазмдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат: ёғларни эмулсияга айлантиради, натижада липаза таъсир этадиган сатҳ катталашади; липидлар гидролизидан ҳосил бўлган моддаларни эритади, уларнинг сўрилишини ва энтероцитларда триглицеридлар ресинтезини осонлаштиради; меъда ости ва ичак безлари ферментларини, айниқса липаза фаоллигини орттиради, шунингдек, ўт оқсил, карбонсувлар гидролизи ва сўрилишларини кучайтиради. Ўт қуйидаги бошқарув вазифаларини ҳам ўтайди: ўт ҳосил бўлишини ва ажралишини, ингичка ичакнинг мотор ва секретор фаолиятини, энтероцитлар пролиферацияси ва кўчиб тушишини кучайтиради. Ўт кислоталиликни камайтириш ва пепсин фаоллигини йўкотиш орқали 12 бармоқли ичакка тушган меъда шира таъсирини тўхтатади. Ўт бактериостатак таъсирга эга. Ёғда эрувчи витаминлар, холистерин, аминокислоталар ва калций тузларини ичакда сўрилишида ўтнинг аҳамияти катта. Бир суткада 1000-1800 мл ўт ҳосил бўлади. Ўт ҳосил бўлиши (холерез)- узлуксиз кетади, ўт ажралиши (холекинез)-даврий, овқат истеъмол қилгандагина содир бўлади. Наҳор пайтида ўт ичакка тушмайди, ўт пуфагида йиғилади ва у ерда депо сифатида сақланади, ҳамда қуюклашади, шунинг учун ҳам икки хил ўт тафовут қилинади-жигар ва пуфак ўтлари. Ўт бир вақтнинг ўзида ҳам шира, ҳам экскрет моддадир. Ўтнинг таркибида ҳар хил эндоген ва экзоген моддалар ажралади, бироз ферментатив фаолликка эга. Жигар ўтининг рН 7,3-8,0 га тенг, ўт пуфагида сақланган ўтнинг рН 6,0-7,0 га тенг бунга сабаб пуфакда ўтнинг таркибидаги гидрокарбонатлар сўрилиши ва ўт кислоталари тузлари ҳосил бўлишидир. Жигар ўти суюқ, олтинга ўхшаш сариқ рангга эга, солиштирма оғирлиги 1,008-1,015 га тенг, пуфакда сақланган ўт эса (сув ва минерал тузлар сўрилиши ҳисобига) қуюк, ранги тўк сариқ,, солиштирма оғирлиги 1,026-1,048 га тенг, ўт йўлларида ишлаб чиқарилган муцин ҳисобига ўт ёпишқоқлиги ортади. Ўт гликохол (80%)ва таурохол (20%) кислоталарини сақлайди. Одамларда асосий ўт пигменти билирубин бўлиб қизғиш- сариқ рангга эга. Билирубин оксидланиши натижасида ичакларда ҳосил бўлувчи иккинчи пигмент биливердин зангори рангга эга. Ўт таркибига фосфолипидлар, ўт кислоталари, холестерин, оқсил ва билирубин кирувчи липопротеинли бирикма мажмуаси бор. Бу бирикма ичакда липидларнинг ташилиши, уларнинг ичак жигар орасида айланиб юриши ва умумий модда алмашинувида катта аҳамият касб этади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling