Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Ингичка ичакда овкат хазм килиш; Ичак


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

173. Ингичка ичакда овкат хазм килиш; Ичак 
секретининг таркиби ва таъсир этиш механизми; 
Ичак шираси ичакнинг шиллиқ қаватида жойлашган 
(дуоденал, ёки бруннер, ичак бурмаларида жойлашган 
либеркюн, ичак эпителиоцитлари, бокалсимон ҳужайра, понет 
ҳужайраси) безлар маҳсулидир. Катта ёшдаги одамларда бир 
суткада 2-3 литр ичак шираси ажралади. Шира рН 7,2 да 9,0 
гача ажралади, у сув ва қуруқ анорганик ва органик 
моддалардан иборат. Шира таркибида анорганик моддалардан 
бикорбонатлар , хлоридлар, натрий, калций, фосфатлардан 
бор. Органик таркибига оқсил, аминокислаталар, муцинлар 
киради. Ичак шираси таркибида 20 дан ортиқ гидролитик 
ферментлар мавжуд. Буларга энтерокиназа,пептидазалар, 


ишқорий фосфатаза, нуклеаза, липаза, фосфолипаза, амилаза, 
лактаза ва сахаразалар киради. Ферментларнинг ичак 
шираси, асосан, шиллиқ қаватидан емирилган эпителиоцитлар 
таркибида тушади. Катта миқдордаги ферментлар 
эпителоцитлар юзасига шимдирилиб олинади ва девор олди 
ҳазмида иштирок этади. 
174. Ингичка ичакда бушлик ва девор олди хазм килиш 
механизми;
Ингичка ичакда икки ҳил: бўшлиқдаги ва деворолди ҳазмлари 
тафовут қилинади. Бўшлиқдаги ҳазм ичакка ҳазм ширалари 
(меъда ости бези шираси, ўт, ичак шираси) таркибида тушган 
ферментлар таъсирида амалга оширилади. Бўшлиқдаги ҳазм 
натижасида йирик молекулали (полимерлар) моддалар 
олигомерларгача парчаланади. Кейинги гидролиз жараёни 
шиллиқ қавати соҳасида содир этилади.
Деворолди ҳазми шиллиқ қават, шилимшиқ қоплама, 
гликокаликс ва микроворсинкалар соҳасида давом этади. 
Шилимшиқ қоплама ичак шиллиқ қаватида ишлаб чиқарилган 
шилимшиқ модда ва кўчиб тушган ичак эпителийларидан 
иборат. Бу қаватда кўп миқдорда меъда ости бези ва ичак 
шираси ферментлари бор. Бу қават орқали ўтаётган озиқ 
моддалар ана шу ферментлар таъсирига учрайди, гликокаликс 
юзасига ичак бўшлиғидаги ҳазм ширасидан шимиб олинган 
ферментлар ёрдамида озиқ моддалар гидролизга учрайди. 
Энтероцитларнинг апикал пардасида ичак ферментлари 
сарфланиб туради ва бу ерда ҳақиқий деворолди ҳазми содир 
бўлади, озиқ моддалар шу пардага тегиб мономерларгача 
парчаланадилар. Апикал пардадаги ферментлар ва ташув 
тизими яқин турганликлари туфайли гидролиз ва сўрилиш 
жараёнлари
бир-бири билан боғлик ҳолатда кетади. Гидролизнинг 
тугалланиши сўрилишнинг бошланишига шароит яратиб 
беради. Деворолди ҳазмининг асосий белгилари қуйидагилар: 


ичак бурмаларидан ворсинкалар учига борган сари 
эпителиоцитларнинг шира ажратиш фаоллиги камайиб 
боради. Ворсинкалар учида асосан дипептидлар, асосида эса 
дисахаридлар ферментлар фаоллигига, парданинг шимиб 
олиш хоссасига, ингичка ичак ҳаракатига, бўшлиқдаги ҳазм 
жадаллигига, парҳезга боғлиқ. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling