Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

178. Ичак моторикасининг физиологияси
Ингичка ичакда бир неча хил ҳаракатлар ўзига хос 
хусусиятлари билан тафовут қилинади: ритмик сегментация, 
маятниксимон , перисталтик (жуда секин, секин, тез ва жуда 
тез), тоник.
Ритмик сегментация асосан ҳалқасимон мускуллар 
қисқариши натижасида ичак қисмларга ажратиб қўйилади. 
Навбатдаги қисқариш туфайли янги сегмент ҳосил қилинади, 
яъни аввалги сегмент бир неча қисмларга бўлинади. Бу 
қисқаришлар туфайли ичакда химус аралашиши ва ҳар бир 
сегментда босим ортиши кузатилади.
Маятниксимон ҳаракат бўйлама ва ҳалқасимон мускуллар 
қисқариши натижасида амалга оширилади. Бунда химус 
олдинга ва орқага силжитилади. Ичакнинг бошланғич 
қисмларида бундай ҳаракат 1 дақиқада 9-12 марта ва қуйи 
қисмида 6-8 маротабагача содир бўлади.
Перисталтик тўлқин ичакда бўғиқ ҳосил қилиш ва қуйи қисм 
кенгайиши натижасида амалга оширилиб, химуснинг каудал 
йўналишда ҳаракатлантиришидан иборат. Ичакда перисталтик 
ҳаракатлар ҳар хил тезликда 0,1-0,3 см /с дан 7-21см /сгача 
бўлиши мумкин.
Тоник қисқариш натижасида ичак тешиги маълум узунликда 
кичраяди. Тоник қисқариш махаллий бўлиши ёки кичик 
тезликда ҳаракатланиши мумкин.


Ичакнинг дастлабки (базал) босими 5-14 см га тенг. Ичак 
ҳаракат бу босимни 30-90 см сув. уст. гача кўтариши мумкин.
Ингичка ичак моторикаси миоген, нерв ва гуморал 
механизмлар ёрдамида бошқарилади. Миоген механизмлар 
ичак мускуллари автоматияси ва ичак чўзилганда унинг 
қисқаришини таъминлайди. Ичакнинг даврий ҳаракатини 
ритмик автоматия хоссасига эга бўлган мускул ичак - 
миэнтерал нерв (ауэрбах) тугуни таъминлайди. Бундан 
ташқари, ичак ҳаракатини таъминловчи иккита махсус 
тузилмалар бор қабул қилиб, узатиб берувчи, биринчиси 
умумий ўт йўлининг ўн икки бармоқли ичакка қуйилаётган 
жойида, иккинчиси ёнбош ичакда жойлашган. Бу тузилмалар 
ва нерв тугунлари нерв ва гуморал механизмлар ёрдамида 
бошқарилиб тузилади.
Парасимпатик таъсир ичак ҳаракатини кучайтиради, симпатик 
таъсирни тормозлайди.
Овқат истеъмол қилиш ичак ҳаракатини дастлаб тормозлайди
бироздан сўнг кучайтиради. Кейинчалик химуснинг физик ва 
кимёвий хоссаларига мувофиқ, ичак ҳаракати ўзгаради дағал, 
ингичка ичакда ҳазм бўлмайдиган моддалар, ёғли овқатлар 
эса уни кучайтиради.
Ичакка маҳаллий таъсир қилиб, унинг ҳаракатини 
кучайтирувчи моддаларга қуйидагилар киради: ёғлар, 
кислоталар, ишқорлар, тузлар (юқори концентрацияли 
эритмалар.)
Ингичка ичак ҳаракатини бошқаришда ҳазм йўлининг ҳар хил 
қисмларидан бошланувчи рефлекслар: қизилўнгач-ичак 
(қўзғатувчи), меъда ичак (қўзғатувчи ва тормозловчи), 
ректоэнтерал (тормозловчи).
Гуморал бошқарилиши. Серотонин, гистамин, гастрин, 
мотилин, ХЦК, Р моддаси, вазопрессин, окситоцин, 
брадикинин ва бошқалар миоцитларга бевосита ёки энтерал 
нейронлар орқали таъсир этиб ингичка ичак ҳаракатини 


кучайтиради, секретин, ВИП, ГИП ва бошқаларни 
тормозлайди. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling