Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Озуканинг кизилунгач оркали харакат килиш
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 167 Ошкозонда овкат хазм булиши;
166. Озуканинг кизилунгач оркали харакат килиш механизми; Қизилўнгач (секин ихтиёрсиз) даврида қизилўнгачнинг перисталтик ҳаракати туфайли овқат луқмаси меъда томон силжийди. Ютиниш ҳаракати таъсирида қизилўнгачда ҳосил бўлган перисталтик ҳаракатнинг бирламчи тўлқини меъдагача боради. Қизилўнгачнинг аорта равоғи билан кесишган соҳасида бирламчи тўлқин таъсирида иккиламчи тўлқин ҳосил бўлади. Бу тўлқин ҳам меъданинг кардиал соҳасигача боради. Меъданинг кардиал сфинктери луқма яқинлашганда очилади ва овқат меъдага тушади. 167 Ошкозонда овкат хазм булиши; Ошкозон ширасининг таркиби ва таъсир этиш механизми; Меъдадаги ҳазм. Меъдада озиқ модда кимёвий ва механик ишловдан ўтади. Бундан ташқари меъда «овқат депоси» вазифасини ҳам ўтайди. Механик ишлов меъданинг ҳаракати ва кимёвий ишлов унинг шираси таркибидаги ферментлари таъсирида амалга оширилади. Меъда қуйидаги функцияларни бажаради: шира ажратиш, мотор (ҳаракат), сўриш, экскретор (мочевина, сийдик кислотаси, креатинин, оғир металлар тузлари, йод, доривор моддаларни чиқариш), гомеостатик (рНни бошқариш), гемопоэзда иштирок этиши (Касл ички омилини ишлаб чикариш).Меъданинг шира ажратиш фаолияти. Шира ажратиш фаолияти меъданинг шиллиқ қаватида жойлашган безлар томонидан амалга оширилади. Бунда уч хил безлар ўз ҳусусиятига кўра тафовут қилинади: кардиал, фундал (меъданинг ҳусусий безлари) ва пилорик (меъдани ўн икки бармоқли ичакка ўтадиган соҳасидаги безлар). Безлар- бош, париетал(коплама), қўшимча ҳужайралардан ва мукоцитлардан иборат. Бош ҳужайралар - пепсиноген, париетал ҳужайралар –хлорид кислота, қўшимча ҳужайра ва мукоцитлар-мукоид шира ишлаб чиқаради. Фундал соҳада ҳар уччала ҳужайралар мавжуд. Шунинг учун ҳам фундал соҳа шираси ферментларга бой, кўп миқдорда HCl сақлайди ва меъда ҳазмида аҳамияти катта. Меъда шираси таркиби ва хоссалари. Катта ёшли одамларда бир сутка давомида 2-2,5 л миқдорда меъда шираси ажралади. Меъда шираси кислотали муҳитга (рН 1,5-1,8) эга. Унинг таркиби 99% сув ва 1% қуруқ органик ва анорганик моддалардан иборат. Меъда ширасининг асосий органик қисмини эркин ва протеинлар билан боғланган ҳолда юрувчи хлорид кислоталар ташкил қилади. Хлорид кислота қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) меъдадаги оқсилларни денатурация қилиш ва бўктириш орқали пепсин таъсирида парчаланишни осонлаштиради; 2) пепсиногенни фаоллаштиради ва пепсинга айлантиради; 3) меъда шираси таъсир қилиши учун оптимал кислотали муҳитни яратади; 4) меъда шираси антибактериал таъсирини таъминлайди; 5) озиқ моддани меъдадан ўн икки бармоқли ичакка эвакуацияси (ўтишини) меъёрда ушлаб туради; меъда томондан таъсир қилиб пилорик сфинктер очилишини ва ўн икки бармоқли ичак томондан таъсир қилиб унинг ёпилишини таъминлайди; 6) панкреатик шира ажралишини кучайтиради. Меъда ширасининг таркибига қуйидаги анорганик моддалар ҳам киради: хлоридлар, бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар, натрий, калий, калций, магний ва бошқалар. Ширанинг органик таркибига протеолитик ферментлар киради, уларнинг ичида асосий вазифани бажарувчи фермент пепсиндир. Пепсинлар нофаол (суст) пепсиноген холатида ажралади ва хлорид кислота таъсирида фаоллашади. рН 1,5-2,0 бўлганда уларнинг протеолитик фаоллиги оптимал бўлади, оқсилларни албумоз ва пентонларгача парчалайдилар. Гастриксин рН 3,2-3,5га тенг бўлганда оқсилларни гидролизга учратади. Ренин (химозин) калций ионлари иштирокида эрувчи оқсил казионогендан эримайдигон казеин ҳосил қилиш натижасида сутни ўғизга айлантиради. Меъда ширасида претеолитик бўлмаган ферментлар ҳам мавжуд. Буларга фақат эмульсияланган ёғларни парчаловчи липаза киради. Меъдада озиқ модда муҳити кислотали булгунга қадар сўлак амилазаси таъсирида карбонсувлар гидролизи давом этади. Меъда ширасида бактериоцит таъсирга эга бўлган лизоцим-моддаси бор. Шира тиркибидаги муцин сақловчи шилимшиқ модда меъданинг шиллиқ қаватини механик ва кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилади. Меъдада гастромукопретеид ёки Касл ички фактори ишлаб чиқарилади, меъда ширасида, шунингдек, аминокислоталар ва сийдик кислоталари ҳам бор. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling