Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Даврий нафас турлари ва механизми
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 162. Нафас хажмлари;
161. Даврий нафас турлари ва механизми;
Davriy nafas. Nafasning bu turida nafas harakatlari soni, uning chuqurligi o ‘zgarishi mumkin. Nafasning toiqinsim on o‘sib borishi va shu kabi pasayishi, hamda ular o‘rtasidagi pauzalar (to‘xtab olish) 5-10-20 sek va undan uzoqroq davom etadi. Bunday holat Cheyn-Stoks nafasi deb ataladi. Bir necha sekund yoki minutning bir necha boiagida davom etgan pauzadan so‘ng siyrak nafas harakatlari paydo boiadi, u dastlab yuzaki b o iib, keyin chuqurlashib va tezlashib boradi ham da yuqori nuqtaga yetgach, yana siyraklashadi va nihoyat to ‘xtaydi. Navbatdagi pauzadan so‘ng ular yana qaytalanadi. Bunday nafas, nafas markazining q o ‘zg‘alish xususiyati susayganligiga ham b o g iiq . S o g io m odamda ham uxlayotganda b ilin ar-b ilin m as sodir b o ia d i. C heyn-Stoks nafasi MNS zararlanganda: miyada qon aylanish buzilganda va zaharlanganda uchraydi. Biot nafasi nafas olishning ancha sekinlashishi bilan xarakterlanadi: bunda m aium vaqt bir necha sekunddan yarim minutga qadar nafas olinmaydi. Biot nafasi ko‘pincha miya kasalliklarida uchraydi va u nafas markazi qo‘zg‘aluvchan!igining juda ham pasayganligini ko‘rsatadi. 162. Нафас хажмлари; Вақт бирлиги ичида ўпкадан ўтган ҳавонинг миқдори ўпка вентиляцияси деб аталади. Нафас ҳаракатлари ҳисобига алвеоляр ҳавода газлар таркиби ўзгаради. Кислороднинг у ерга кириши ва карбонат ангидриднинг чиқариб юборилиши таъминланади. Ўпка вентиляциясининг самарадорлиги нафаснинг чуқурлиги ва миқдорига боғлиқ. Катта ёшдаги одам тинч турганида минутига 16-20 маротаба нафас олади. Инсонда нафас олиш нафас чиқаришга қараганда қисқароқ бўлиб: 1:1,3 нисбатни ташкил қилади. Ўпка вентиляциясини кенг тарқалган ва кўпроқ маълумот берадиган кўрсаткичи - ўпканинг минутлик ҳажми бўлиб, эркакларда тинч турганда 6-10 л/мин ни ташкил қилади ва жисмоний иш бажарганда бу кўрсаткич 30 дан 100 л/мин гача ортиши мумкин. Ўпканинг минутлик ҳажми вентиляциянинг қанчалик самаралик эканлигини тўлиқ таърифлаб бермайди. Буни қуйидаги мисол билан кўриб чиқиш мумкин. Икки одамда ўпка вентиляциясининг минутлик ҳажми 6 л га тенг деб фараз қилайлик. Биринчи ҳолда одам минутига 20 маротаба нафас олган, ҳар бирининг ҳажми 300 мл. Иккинчи ҳолда 10 маротаба нафас олган, ҳар бирининг ҳажми 600 мл. Зарарли бўшлик ҳажми ўрта ҳисобда 140 мл нафас олиш чуқурлиги 300 мл бўлган одамда 300-140=160 мл, яъни минутлик ҳажми 160 х 20=3200 мл ни ташкил этади. Иккинчи ҳолда 600 – 140 = 460 мл, минутлик ҳажм 460 х 10 = 4600 мл ни ташкил қилади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, сийрак, лекин чуқур нафас олиш анча самарали бўлар экан. Нафас гимнастикаси нафас ҳажмини орттиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. Тананинг ҳолатига қараб ўпканинг турли қисмлари турличавентиляцияланади.Тик турганда ўпканинг пастки қисмлари юқори қисмларига нисбатан яхши вентиляцияланади. Агар инсон чалқанча ётган ҳолида бўлса юқори ва пастки бўлимлар орасидаги вентиляция фарқи йўқолади, лекин орқа томони олдинги томонига нисбатан яхши вентияцияланади. Ён томонга ёнбошлаб ётганда эса ўпканинг пастки қисми яхши вентиляцияланади. Тик турганда ўпканинг юқори ва пастки қисмларининг бир хил вентиляция бўлмаслиги бу ўпка ва плевра бўшлиғидаги босимлар фарқи ҳисобига келиб чиқади. Ўпка маълум оғирликка эга бўлиб, унинг пастки қисмида юқорисига нисбатан транспулманал босим пастроқ. Шунинг учун ҳам нафас чиқаришнинг охирида унинг қуйи қисми кучлироқ эзилади, лекин нафас олганда эса осон катталашади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling