205. . Паратгормоннинг таъсир этиш механизми:
Паратгормон ёки паратирин қалқонсимон олди безларида
синтезланади. У қондаги калций миқдорини оширади. Бу
гормоннинг нишон-аъзолари суяк ва буйракдир. Суяк
тўқимасида паратирин
остеокластлар вазифасини
кучайтиради, бу ўз навбатида суякнинг деминерализациясига
ҳамда қон плазмасида калций ва фосфор миқдорининг
ортишига олиб келади. Паратгормон буйрак каналчаларида
калций қайта сўрилишини стимуллайди. Фосфатни қайта
сўрилишини эса тормозлайди. Бу ҳолат эса гиперкалциемияга
ва фосфатурияга олиб келади. Фосфатуриянинг юзага чиқиши,
ушбу гормоннинг гиперкалциемик эффектини амалга
оширишда катта аҳамиятга эга.
Калций фосфатлар билан
эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади, фосфатлар сийдик
билан катта тезликда чиқади, бу эса қонда эркин калций
миқдорининг ортишига олиб келади. Паратгормон
калцитриол синтезини кучайтиради, бу эса витамин D3 нинг
фаол метаболити бўлиб ҳисобланади. Витамин D3 олдинига
терида ултрабинафша нурлари таъсирида нофаол ҳолатда
ҳосил бўлади, сўнгра эса паратгормон
таъсирида жигар ва
буйракда фаоллашади. Калцитриол ичак деворида калцийни
боғловчи оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради ва натижада
калцийнинг қайта сўрилишини кучайтиради, бу эса
гиперкалциемияга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: