Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 121.61 Kb.
bet10/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

18. Карбонатит конлар.
Карбонатитлар – эндоген асосан карбонат таркибли тоғ жинсларидир (кальцитли – севитлар, доломитли, анкеритли ва б.).Ўта асосий-ишқорий интрузивлар билан генетик боғланган кальцит, доломит каби карбонатларнинг эндоген тўплами к а р б о н а т и т л а р деб аталади.Уларда необий, тантал каби нодир металлар, сийрак ер элементлари, темир, титан, фосфор, флогопит, вермикулитнинг йирик запаслари учрайди. Кейинги йилларда эса карбонатитли конларда уран, торий, мисс, молибден, флюорит, асбестнинг йирик тўпламлари аниқланган. Баъзан карбонатитлар оҳак олиш учун ҳам ишлатилади.Карбонатитларнинг ҳосил бўлиш температураси А.А.Кухаренко бўйича 600-800 даражадан 150-100 даражагача боради. Карбонатит гавдалари ер юзасига яқин масофада етади. Лекин айрим массивларда (Гуллинск, Ально) эса рудалар 1500-2000 метр чуқурликда ҳам давом этади. Шунга кўра В.И.Смирнов таъкидлаганидек, карбонатит ҳосил бўлиш жараёни ўзгариб турувчи турли босим остида ўтади. Карбонат маъдан таналари шток, трубка ва дайкалар, халқасимон, радиал дайкалар хосил қиладилар.
19. Гидротермал конлар, Мурунтау кони мисолида.
«Гидротермал» тушунчаси грекча сўздан (гидро-сув; термос-харорат; температура) олинган бўлиб, «иссиқ сув» маъносига эга бўлганига қарамай, геологияда «иссиқ кимёвий эритмалар» тушунчасини беради.Маълумки, постмагматик суюқликлар магматик жинслардан ажиралган пайтларида газ холатига эга бўлиб уларнинг температураси, геологияда қабул килинган критик температурадан юқори бўлади. Кейинчалик улар, нисбатан совуқ бўлган тоғ жинсларидаги ўзгарган зоналар ва ғоваклар орасида силжиши натижасида, ўз хароратларини пасайтира борадилар. 400 градус С чегарасида пасайганда, газ холатларини йўқотиб эритма холатига ўтади. Айнан шундай суюкликларни гидротермал эритмалар деб аталади.
Бундай эритмаларга мураккаб таркибига эга булиб, асосини ташкил этувчи сувдан ташқари, турли руда компонентларига ҳам бой бўлади.Гидротермал эритмалар температура ва босимдан ташқари, кимёвий активликга ҳам хосдир. Бу ходисалар гидротермал эритмаларни 400 дан 50 С гача бўлган оралиғида содир бўлади. Ушбу эритмалар тоғ жинслари орасидан ўтиш жараёнида турли рудалар тўпламларини ва фойдали қазилма конларини хосил қилади. Мурунтов олтин кони - Марказий Қизилқумда жойлашган бўлиб, Навоий шаҳридан 180 км шим.да, Зарафшон шаҳридан 40 км шарқда, Томдитовнинг жанубий этагида жойлашган.
Коннинг хосил бўлишида ва геологик тузулишида кембрийга қадарги қора Бесопан чўкинди тоғ-жинслари асосий роль эгаллайди.Маданли таналар штокверк шаклидаги ҳар-хил йўналишдаги кварц-олтин томирларидан иборат.



Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling