Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Фойдали қазилмалар конларини ҳосил бўлиши
Download 121.61 Kb.
|
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.
Фойдали қазилмалар конларини ҳосил бўлиши.
Фойдали қазилма деб – саноатда ёки халқ хўжалигида қўлланиши мумкин бўлган, ер бағрида жойлашган минералларнинг тўпламига айтилади. қазиб олинаётган фойдали қазилмалар қаттиқ, суюқ ва газ холида бўлиши мумкин.Руда - халқ хўжалигида ишлатиш мумкин, иқтисодий жиҳатдан фойдали, техника тараққиётига мувофиқ металл, минерал ёки бошқа бирикмалар ажратиб олиш учун қулай минераллар тўплами.Руда танаси – турли тоғ жинслари орасидаги фойдали қазилма (руда)ларнинг алоҳида тўпланган жойи.Руда белгиси – етарли ўрганилмаган ёки қазиб олишга яроқсиз фойдали қазилмалар йиғиндисиФойдали қазилма кони – ўзига хос геологик шароитда вужудга келган, сифати саноат талабига жавоб берадиган, миқдори қазиб олишга етарли қазилмаларнинг бир ёки бир нечта руда гавдалари кўринишида тўпланган жойи.Кон – фойдали қазилманинг табиий тўпланган жойи.Қаттиқ фойдали қазилмалар заҳиралари – ер бағридаги фойдали қазилма миқдори. одатда тоннада, килограммда (олтин), каратда (олмослар) ва м3да (қурилиш материаллари) ҳисобланади. Маъданли майдон – геологик структуранинг келиб чиқиши ва муштараклиги билан бирлашувчи конлар гуруҳи. уларнинг майдони одатда бир неча ўнлаб квадрат километргача етади. Фойдали қазилманинг танаси ёки уюми – муайян структуравий геологик элементга ёки шундай элементларнинг комбинацияси билан қамровчи тоғ жинсларидан ажралиб қолган минерал хом ашёнинг табиий тўпланмаси.Маъдан намоёни – тоғ жинсларидаги иқтисодий аҳамияти аниқланмаган ёки унча катта бўлмаган миқёсли маъданли минералларнинг табиий тўпланмаси.Маъданли нуқта – фойдали қазилманинг ўлчамлари ёки таркибига кўра саноат аҳамиятига эга бўлмаган намоёни.Фойдали қазилмалар конларининг ётиши ва жамланиш шароитлари тектоник, литологик, магматик, стратиграфик ва бошка омиллар билан аниқланади. шу билан бирга маъданли таналар шакли ва уларнинг ётиш шакллари асосан маъданли майдонлар ва конларнинг тектоник структураси билан, шунингдек қамровчи тоғ жинсларининг литологик таркиби билан аниқланади. Download 121.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling