Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Download 121.61 Kb.
|
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Ликвацион конлар
8. Кеч магматик конлар
Кеч магматик конлар тоғ жинси ҳосил бўлганидан сўнг юзага келади. Масалан: титаномагнетит, магнетит конларини шулар жумласидандир Тебинбулоқ титаномагнетит кони (Қорақалпоғистон АР) Магма кристалланиш жараёнининг охирларига келиб, ундаги учувчи бирикмалар миқдорининг ортиши туфайли жинс ҳосил қилувчи минераллар кристалланади. Рудали минераллар эса йиғилиб, қолдиқ рудали қотишмаларни вужудга келтиради. Улар эса ўз навбатида ташқи ва ички кучлар, масалан, тектоник ҳаракатларнинг кучайиши ёки ички газ кучланишининг ортиши туфайли силжиши ва қотиб бўлган интрузив гавдаларидаги ёриқларни тўлдириши мумкин. Шу усул билан кеч магматик конлар вужудга келади. Кеч магматик конлар қолдиқ рудали қотишмаларнинг она жинслардаги ёриқларида шаклланиши сабабли, руда гавдаларининг асосий шакллари томир ва линзасимон бўлади. Кейинги ўн-ўнбеш йиллар давомида А.Головко томонидан Чаткал тоғи (Қўшмонсой)да, Марказий Қизилқумнинг Букантау тоғларидаги вулканик трубкаларини ўрганиши оқибатида Республикамизда ҳам олмос конлари мавжудлигини исботлади. Бу конларда аниқланган олмос доналари майда ва анча сифатсиз бўлишига қарамай, бу намуналар келажакда Букантау, Чаткал тоғларида ката захираларга эга бўлган олмос конлар топилиши мумкинлигидан далолат беради. 9. Ликвацион конлар Учинчи ҳил магматик конлар - магманинг совиши жараёнида, бири бирига аралашмайдиган сульфидли ва силикатли қисмларга ажралиши оқибатида, рудали қисмнинг қотиши натижасида ҳосил бўлади. Бу конлар шундай икки қисмга ажралиши, яъни ликвация туфайли пайдо бўлганликлари учун ликвацион кон деб юритилади.Рудалар, асосан, пирротин, халькопирит, пентландит ва турли миқдордаги магнетит, кубанит, миллерит каби бирикмалардан ташкил топган.Ликвацион конларга мисол тариқасида Красноярск ўлкасидаги Норильск, Тальнах, Кольск ярим оролидаги Монче-Тундра, Канададаги Садбери ва Жанубий Африкадаги Инсизва конлари киради. Булардан энг йириклари Канададаги Садбери конидир.Садбери кони рудаларининг линзасимон ётқизиқлар шаклида ҳосил бўлиши ва интрузив остида жойлашиши, ликвацион жараёнларда сульфидларнинг аста-секин чўкиб йиғилишини яққол тасдиқлайди. Download 121.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling