Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Маъдан таналариниг жойлашув шароитлари


Download 121.61 Kb.
bet3/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

4. Маъдан таналариниг жойлашув шароитлари.
Фойдали қазилмалар конларининг ётиши ва жамланиш шароитлари тектоник, литологик, магматик, стратиграфик ва бошка омиллар билан аниқланади. Шу билан бирга маъданли таналар шакли ва уларнинг ётиш шакллари асосан маъданли майдонлар ва конларнинг тектоник структураси билан, шунингдек қамровчи тоғ жинсларининг литологик таркиби билан аниқланади.Маъданли майдон структураси – деганда пайдо бўлишининг умумийлиги билан боғлиқ бўлган эндоген конларнинг жойлашиши, жамланиши ва ўзига хослилигига таъсир қилувчи структуравий (тектоник) элементлар ривожланишининг тарихий кетма-кетлигидаги йиғиндиси тушунилади. Маъданли майдонларни ўрганишдан асосий мақсад – маъданланишни назорат қилувчи структураларни аниқлашдир. Бунинг натижасида ер юзасига чиқувчи конларни топиш билан бир каторда, берк жойлашган маъданли таналар жойлашувини аниқлаш имкони яратилади.
Эндоген конлар структураси деганда, кон шаклини белгиловчи ва унинг жамланишига таъсир қилувчи структуравий (тектоник) элементлар йиғиндиси тушунилади. Конлар структуралари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

  1. Бурмаланган структуралар;

  2. Узилмали структуралар;

  3. Ёриқли структуралар;

  4. Кливаж (микроёриқли) структуралар;

  5. Контакт структуралар;

  6. Қувурсимон ва бошқа мураккаб структуралар

5. Магматик конлар
Магма 900-1300 °C ҳарорат ва юқори босим остида қотаётганида ҳосил бўладиган минераллар ҳисобига 2-3 км чуқурликда ҳосил бўлиб, туб тоғ жинслар танасида тўпланади. Дифференциатсия пайтида табиий бирикмалар дарҳол кристалланиб тарқоқ - сепма маъданлашишни ҳосил қилади ёки магмадан ажралиб, йиғилиб яхлит масса шаклида маъдан танасини ҳосил қилади. Бундан ташқари оғир минераллар ўз оғирлиги натижасида чўкиб магматик бассейннинг тагида тўп-тўп бўлиб, маъданли тўпламларни ҳосил қилади.
МАГМАТИК КОНЛАР - таркибида қимматли минераллар бўлган асосли ва ишқорли магманинг совиб қотиши натижасида Ер қаърида шаклланган фойдали қазилмалар уюми. Магматик конларини ташкил қилувчи тоғ жинслари: габбро, дунит, перидотит, пироксенит. Магматик конлар фойдали қазилмалари: темир, титан, ванадий, хром, платинасимонлар, мис, никель, кобальт, апатит, олмос, ниобий, цирконий конлари муҳим аҳамиятга эга.Магматик конлар 3 гуруҳга бўлинади.

  • Эрта магматик конлар.

  • Кеч магматик конлар.

  • Ликвацион конлар.




Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling