Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Download 121.61 Kb.
|
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Эрта магматик конлар.
6. Маъдан таналарининг морфологияси.
Фойдали қазилманинг ҳар бир танаси маконда уч ўлчовга эга. Бу катталикларнинг ўзаро муносабатига кўра фойдали қазилмалар таналарининг тўртта изометрик, плитасимон, қувурсимон ёки устунсимон, ва мураккаб шаклдаги типлари фарқланади.Шток – яхлит ёки деярли яхлит минерал хом ашёнинг йирик, маълум даражадаги изометрик уюми.Уя – кўндалангига 1 метрдан ошмаган, изометрик шаклдаги маъданли модданинг нисбатан катта бўлмаган уюми. Штокверк – холдор маъданли минералларга эга ва ўзаро кесишувчи майда маъдан томирлари мавжуд, штокни эслатувчи, маълум даражадаги изометрик ҳажмли тоғ жинслариҚатлам – маъданли ва номаъдан фойдали қазилмалар чўкинди конлари ёткизикларининг жуда кенг тарқалган шакли (5-расм). Бошқа тоғ жинсларидан қатламланиш текисликлари билан ажратилган чўкинди плитасимон тана. Унинг узунлиги ва эни ўнлаб километргача етиши мумкин. Қатламларнинг қалинлиги ўнлаб сантиметрдан юзлаб метргача ўзгариши мумкин. Оддий (юпқа қатламчасисиз) ва мураккаб (тоғ жинсининг юпқа қатламчаси билан) қатламлар фарқланади.Томир – дарзлик бўшлиғининг минерал модда ёки тоғ жинси билан тўлдирилиши натижасида ёхуд дарзликлар бўйлаб тоғ жинсларининг минерал моддалар билан метасоматик алмашиниши оқибатида ҳосил бўлган, икки йўналишда чўзилган оддий тана. Мана шу белгига кўра тўлдирилган томирлар ва алмашиниш томирлари фарқланади.Қувурсимон маъданли таналар нисбатан кам учрайди. Кимберлитлар қувурсимон таналарнинг яққол вакили ҳисобланади. Улар ўнлаб ва юзлаб метрларда ўлчанадиган эллипс ёки думалоқ кесимга эга бўлиб, бир неча километр чуқурликларгача кузатилади.Мураккаб шаклдаги маъдан таналари одатда маъданли майдонларнинг мураккаб структураларида пайдо бўлади. Маъданли скарнлардаги қўзиқоринсимон, стулсимон, қатламсимон таналар, “от думи” деб номланувчи маъдан таналари бунга мисол бўла олади. 7. Эрта магматик конлар. Эрта магматик конлар тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар ҳосил бўлгунга қадар ҳосил бўлади (1000-1300 °C). Масалан: хром, платина конлари. Магманинг кристалланиш вақтида хромит, платина, олмос, циркон каби ёки тоғ жинслари хосил қилувчи пироксен, оливин минераллари билан бир вақтда хосил бўлиш хусусиятларига эгадир. Бу минераллар солиштирма оғирлиги юқори бўлганлиги учун аста-секин қота бошлаган магманинг силикатли қисми остига чўкиб йиғилади ёки хосил бўлаётган жинс орасига тарқалади. Ана шундай йўл билан хосил бўлган конлар эрта магматик конлар деб аталади. Графит каби юмшоқ жинсни Сайёрамиздаги энг қаттиқ жинсга айланиши учун жуда юқори харорат (1100 °C дан), Ер ости чуқурлиги (100 км дан) ва катта босим (35 килобар(1 килобар-1000 барга тенг, 1 бар- 105 Паскалга тенг) ва ундан юқори) керак бўлади. Айнан шу жараёнлардан сўнг кристал панжаралар жичлашиши содир бўлади ва олмослар хосил бўлади, улар кейинчалик бутун конларга айланади. Download 121.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling