738-модда. Қарз олувчининг мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш
Қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш
юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин
қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз олувчи қарз шартномасида кўрсатилган қарзни қайтариш
мажбуриятларни бажармаган бўлса (масалан, қарз олувчи кўрсатган шахс
шартнома кафиллигидан бош тортса ёки кафолатни тақдим этмаган бўлса),
у ҳолда қарз берувчи қарз суммасини муддатидан аввал қайтариб олишга
ҳамда, агарда шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, келишилган
фоизларни ундиришга ҳақли.
Бундай оқибатлар қарзни таъминлаш имконияти йўқотилганда (масалан,
кафил банкрот бўлса) ёки қарз берувчига алоқадор бўлмаган ҳолатлар
натижасида (масалан, гаровга қўйилган қадрсизланганда, одатда бундай
ҳоллар гаров сифатида қимматбаҳо қоғозлар қўйилганда кўпроқ юз
беради) қарзни қайтариш имконияти қисман ёмонлашганда ҳам келиб
чиқиши мумкин
3.
|
4-masala
“G‘isht”ishlab chiqarish korxonasi o‘ziga mulk huquqi asosida qarashli bo‘lgan qo‘shni tumandagi binoni tekin foydalanish shartnomasi asosida nomuayyan muddatga fuqaro Majidovga beradi. Majidov xususiy tadbirkor sifatida o‘z faoliyatini ushbu binoda boshlaydi. Olingan daromaddan ma’lum miqdorda korxonaga ham yozma rasmiylashtirishsiz haq berib turdi. Ma’lum vaqt o‘tgach “G‘isht” ishlab chiqarish korxonasi hech bir ogohlantirishsiz ushbu binoni Majidovdan olib qo‘ydi va uning faoliyati to‘xtab qoladi. Natijada Majidov o‘zining mijozlari bilan tuzilgan shartnoma shartlarini bajara olmay qolib, olishi lozim bo‘lgan foydadan mahrum bo‘ldi.
Majidov korxona tomonidan ijara shartnomasini bekor qilish bo‘yicha talabnoma berilmaganligi va qo‘qqisdan shartnoma bekor qilinganligi sababli zarar ko‘rganligini vaj qilib iqtisodiy sudiga yetkzilgan zararni va boy berilgan foydalani undirib berish to‘g‘risida murojaat qildi.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |