737-модда. Қарз шартномаси юзасидан даъволашиш
Қарз олувчи пул ёки бошқа ашёларни қарз берувчидан амалда
олмаганлигини ёки шартномада кўрсатилганидан кам миқдорда
олганлигини исбот қилиб, қарз шартномаси юзасидан даъволашишга
ҳақли.
Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шартномаси юзасидан
гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас,
шартнома алдаш, зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, қарз олувчининг
662
вакили қарз берувчи билан ёмон ниятда келишиши ёки қийин вазиятлар таъсирида тузилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар қарз олувчи қарз шартномаси юзасидан даъволашуви жараёнида пул ёки бошқа ашёлар ҳақиқатан ҳам қарз берувчидан олинмаганлиги аниқланса, қарз шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Қарз олувчи қарз берувчидан пул ёки бошқа ашёларни шартномада
кўрсатилганидан амалда кам миқдорда олган ҳолларда шартнома
ана шу миқдордаги пул ёки ашёларга тузилган ҳисобланади.
1. Қарз шартномасини қонун йўли билан тартибга солишнинг хусусиятлари шундан иборатки, ФКда қарздорга ўзида пул маблағлари бўлмаган
тақдирда маълум шартлар эвазига қарз шартномаси орқали пул олишнинг
умумий қоидалари кўрсатилган. Қарз олувчи қарз шартномаси бўйича умуман
пул олмаслиги ёки шартномада кўрсатилган пулнинг бир қисмини олиши
мумкин. Бундан ташқари қарздордан алдов йўли билан тилхат олиниши
ҳам мумкин. Бундай ҳолларда қарздорни қарз берувчидан ҳимоя қилувчи
восита бўлиб шартнома бўйича пул берилмаган деб қараш ҳисобланади.
Ушбу қоидаларни ФКга киритишнинг мақсади қарз шартномасининг
реал табиатга эга эканлиги билан изоҳланади. Қарз беришга нисбатан
томонларнинг келишуви қандай бўлганлигидан қатъи назар, ҳуқуқий муносабатлар шартнома предметининг қарз олувчига берилган тақдирдагина
юзага келади ва шу вақтдан бошлаб қарздорнинг қарз берувчидан олган
нарсаларини қайтариш мажбурияти келиб чиқади.
Қарз шартномаси бўйича пул берилмаган деб топилиши қарздорга
бошқа ҳолларга нисбатан анча енгиллик туғдиради. Агар қарз шартномаси алдов, зўрлаш, қўрқитиш, ғаразли мақсадлар билан ёки оғир
шароитларда тузилган бўлса ва мажбурий ёзма шаклга риоя қилинмаган
бўлса, у ҳолда қарз олувчи қарз шартномасини бекор қилиш учун гувоҳ
кўрсатмалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Лекин шарҳланаётган моддада кўрсатилган қарз шартномасини гувоҳ кўрсатмалардан фойдаланиб
бекор қилиш асосларининг ҳаммаси тўла санаб ўтилган ва томонлар бу
қоидаларни тўғридан-тўғри талқин қилишга мажбур.
Агар томонлардан бири пул олмаганлигини исботлай олса, у ҳолда
шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Агар ҳақиқатда берилган пул
шартномада кўрсатилгандан кам бўлса, у ҳолда шартнома шу суммага
тузилган деб ҳисобланади.
663
Do'stlaringiz bilan baham: |