Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar
-модда. Қарз шартномаси бўйича фоизлар
Download 192.48 Kb.
|
Kazuslar FK
- Bu sahifa navigatsiya:
- белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун
734-модда. Қарз шартномаси бўйича фоизлар
Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. 1. Қарз шартномаси умумий қоидага кўра ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, фоиз миқдори эса (агар фақат қонун ёки шартномада фоиз тўланмаслик ҳусусияти ўрнатилмаган бўлса), ФКнинг 734-моддасига биноан шартнома билан белгиланади. Ушбу шартномада фоиз миқдори тўғрисида тўғридан-тўғри кўрсатмалар бўлмаса, бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз тўлаш (ФК 327-моддаси) бўйича қоидаларга биноан амалга оширилади. Тарафларнинг келишувига биноан фоизлар пул ёки натура шаклида тўланиши мумкин, бу қарзнинг предмети (унинг хусусияти) га боғлиқ бўлмайди. Агарда ашёларни қарзга олиш қонунда тўғридан-тўғри бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, фоизсиз ҳисобланади. Қарз шартномаси бўйича фоизлар тарафлар томонидан келишилган ҳар қандай ҳолатда тўланиши мумкин, махсус кўрсатма бўлмаган 655 тақдирда эса ҳар ойда, аммо шартномада қарз суммасини қайтариш муддатигача эмас, балки унинг ҳақиқий қайтарилиши кунигача, тўланиб борилиши лозим. Ушбу қоидани қарздор томонидан тўланган тўлов суммасининг етарли бўлмаганлиги қоидасига мувофиқ, умумий қоидага биноан асосий сумма охирги навбатда қопланади. Демак, қарз фоизлари ҳам қарз суммасининг тўлиқ қопланганига қадар тўлаб борилади. 2. Шу билан бирга қонунда айрим хорижий мамлакатлар қонунчилигига маълум бўлган фоизлар устига устама фоизлар қўйиш мавжуд эмас. ФКнинг 327-моддасида пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажармаганлик учун «кредит учун тўлов» эмас, шартномани бузганлик учун чора ҳисобланган шартномада белгиланган фоиздан (ортиқ) ташқари қўшиб ёзилиши мумкин. Аммо бундай фоизлар қарз суммаси қайтарилиши лозим бўлган кундан бошлаб, унинг қарз берувчига ҳақиқий қайтарилган кунига қадар қўйиб борилади (ФКнинг 736-моддаси). 3. Қарз олувчи томонидан қарз берувчига шартнома бўйича ваъда қилинган қарзни қўшимча таъминлашни (масалан, гаров предмети, банк кафолати ёки бошқа шахснинг кафиллиги) қарз берувчига тақдим қилмаган бўлса, ёки бундай таъминлаш йўқолганда (масалан, гаров предмети нобуд бўлганда), ёки унинг шарти қарз берувчининг айби билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ёмонлашганда (масалан, кафил-тижорат ташкилоти ўзининг устав капиталини эълон қилмайди) бундай оқибатлар юз беради. Чунки қарзни тўлашни таъминлаш усулларини қарз олувчи тақдим қилган ва унинг ўзи унинг реаллигини таъминлаши лозим. Акс ҳолда қарз берувчи қарзни ФКнинг 327-моддасига биноан ушбу сумма фоизларига фоизларни қўйган ҳолда муддатдан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Download 192.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling