Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


-модда. Қарз олувчи томонидан қарз шартномасини


Download 192.48 Kb.
bet5/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

736-модда. Қарз олувчи томонидан қарз шартномасини
бузиш оқибатлари
Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида
қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи
назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу
Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Қарз берувчи қарз суммасини ўз вақтида қайтармаса, у ҳолда, ФК
736-моддасига мувофиқ ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган тартиб
ва миқдорда қарздор шу сумманинг қайтарилиши керак бўлган кундан,
қайтарилган кунгача ҳисобланадиган фоизларни, Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида кўзда тутилган фоизлардан қатъи назар тўлайди.
1. Агар қарз ёки кредит шартномасида муддати ўтганлик учун қарз
фоизларини ўсиши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда ФКнинг 327-моддасига
биноан, қарздан фойдаланганлик учун фоиз тўлов ставка миқдори шартномада кўрсатилганидан ўзгаради.
659
Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган фоизлар фуқароликҳуқуқий жавобгарлик чоралари бўлиб хизмат қилади. Қарз суммасини
қайтариш муддати ўтказиб юборилганлик учун тўланадиган фоизлар,
шу сумма бўйича ҳисобланиб, бунга қарз тўланадиган кундаги фоизлар
ҳисобга олинмайди, агарда иккала томон учун мажбурий қоидаларда фоиз
ҳисоблашнинг бошқача тартиби тўғрисида аниқ қилиб айтилмаган бўлса.
Агарда қонунда ва шартномада бошқача айтилмаган бўлса, қарзнинг
асосий суммаси қайтариш муддати келган бўлса-ю у ўз вақтида қайтарилмаган бўлса, у ҳолда қарздан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўланмаган
фоизлар суммаси ФК 736-моддасига биноан ҳисобланади.
Қарзни қайтариш муддати ўтказиб юборилган ҳолатда оширилган
фоизларни ва бу неустойкаларни ҳисоблаш шартлари шартномада назарда
тутилган бўлса, у ҳолда кредитор пул мажбуриятларини бажармаганлик натижасида кўрилган зарарларнинг фактини ва миқдорини аниқлаб
ўтирмасдан жавобгарлик чоралардан бирини қўллашни талаб қилишга
ҳақли.
2. ФК да (734-модда) умумий қоида сифатида пул қарзи қайтарилиши
керак деб қаралади. Агар қонунда ва шартномада бошқача айтилмаган
бўлса, ҳақдор қарздордан қарз суммасига фоизлар олишга ҳақли.
Қарздан фойдаланганлик учун устама пул, одатга кўра, шаклланган
қарз суммасидан фоизлар тарзида аниқланади.
Текин деганда товарларни қарзга бериш тушунилади, бу шундай
шартномаки, унга кўра қарз берувчига пул эмас, балки турларга хос
ашёлар берилади.
Агар фоизлар миқдори шартномада аниқ кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда
бу миқдор қарзни тўлиқ ёки қисман қайтариш кунидаги қарз берувчи
яшаб турган жойдаги фоизлар, агарда қарз берувчи юридик шахс бўлса у
жойлашган жойдаги банк ставкалари (қайта молиялаштириш ставкалари)
билан белгиланади. Агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, фоизлар қарзни
қайтириш кунигача ойма-ой тўлаб борилади.
3. Фоиз табиатидан келиб чиққан ҳолда, судларга уларни ундиришда,
шу жумладан пул мажбуриятларини сўндириш навбатлилигини аниқлашда,
фоизлар тўлашни тўхтатиш масалаларини ҳал қилишда, шартларнинг
бузилиш ҳолларида жавобгарлик масалалари ва ҳ.к.ларда асосий қарзга
тегишли қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.
660
ФК фоиз ставкаси миқдорини чегараламайди, лекин бундай чегаралар
маълум бир ҳолларда қонунлар билан ўрнатилиши мумкин. Фоизлар
ўзгармас ёки ўзгарувчан ставкалар билан ҳисобланиши мумкин. Шу
жумладан, ставка томонларга муайян маълумотлар, масалан, Марказий
банкнинг катталаштирилган (кичиклаштирилган) маълум пунктларга
оширилган қайта молиялаш ставкаси асосида белгиланиши мумкин.
4. Бир қатор ҳолларда қарз суммасига ҳисобланадиган фоизларнинг асосий суммага қўшилиб бориши қонун йўли билан ўрнатилиши
мумкин.
Қарз шартномаси мажбуриятларини бажариш муддати ўтказиб юборилганда қарз берувчи қарздордан қуйидагиларни олишга ҳақли:
а) қарз суммасини;
б) шартномада келишилган миқдордаги фоиз суммасини ёки бундай
келишув бўлмаган тақдирда ФК 734-моддасида кўрсатилган миқдордаги
фоиз суммасини;
в) ФК 327-моддасида кўзда тутилган миқдордаги фоизлар сумма
қайтарилиши керак бўлган кундан, уни қарз берувчига қайтариш кунигача, агарда қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса.
Муддати ўтиб кетган қарзлар учун шартномадага кўрсатилган фоизларнинг оширилган миқдорини белгилаш билан томонлар ФК 327-м. да
айтиб ўтилган, муддати ўтганлик учун фоиз миқдорларини ўзгартириш
ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Капиталдан қонуний фойдаланишдаги
фоиз ставкаси миқдорга нисбатан ошган миқдор айнан қонунни бузганлик, яъни муддатни ўтказиб юборганлик учун тўланадиган жарима бўлиб
хизмат қилади. ФК 736-моддасида келтирилган жавобгарликни қўллаш
шарти ФК 327-моддасида кўрсатилган жавобгарликни қўллаш шартига
ўхшаш. Жумладан, Олий Хўжалик суди Раёсати томонидан кўриб чиқилган
ишларнинг бирида қарзни ўз вақтида қайтармаганлик учун оширилган
фоизлар қарздорнинг мажбурияти деб топилган ва ФК 326-моддасига
кўра камайтирилиши мумкин эмас деган хулосага келинган.
Қарз шартномаси ёки махсус қоидалар билан қарзни қайтаришни кечиктирганлик учун неустойка (пеня) шаклида жавобгарлик ўрнатилиши мумкин.
Шартномада қарздорга бирор бир мулкий таъсир ўтказиш кўзда тутилмаган бўлса (оширилган фоизлар, неустойкалар кўринишида), у ҳолда
ФК 736-моддасига кўра қарздор сумма қайтарилиши керак бўлган кундан,
661
уни қарз берувчига қайтариш кунигача, ФК 327-моддасида кўрсатилган
миқдорда, ФК 734-моддасида кўрсатилган фоизларни тўлашдан қатъи назар
(кредит учун тўловлар), фоизлар тўлайди (яъни қайта молиялаш ставкалари
миқдорида). Бу ерда гап қарздан фойдаланганлик учун қайтариш кунидаги
ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳақида эмас, балки, фақат қайта
молиялаш ставкалари бўйича фоизлар ҳисоблаш ҳақида кетмоқда.
Қоидага кўра, шунга ўхшаш тартиб, одатда қарз шартномасига киритиладиган, муддати ўтказиб юборганлик учун фоизлар маълум бир пунктларга оширилган ҳолда тўланиши кераклиги кўрсатилган шартлардан
келиб чиқади.
5. Томонлар оширилган фоизларни ҳисоблашнинг бошқача тартибини
белгилашлари мумкин, жумладан, маълум бир кундан бошлаб (одатда,
фоизлар тўланадиган кундан бошлаб) қарз суммасига ҳам, қарздан фойдаланганлик учун фоизлар суммасига ҳам қўлланилади деб келишишлари
мумкин (ФК 734-модда). Агарда шартномада қарз суммасини оширилган
фоизларни ҳисоблашда капиталдан фойдаланганлик учун капиталлаштириш ( асосий қарзга даврий равишда қўшиб бориш) шарти кўрсатилган
бўлса, у ҳолда бошқача кўрсатилмаган бўлса, қарзни қайтариш кунида
ҳисобланган миқдорда олинади.
ФК 736-моддаси қоидаларининг диспозитив хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда, айтиш мумкинки, жавобгарлик чоралари сифатида фоизлар
ҳисоблашни қўллаш ва қарз воситаларидан фойдаланганлик учун ўз
вақтида тўланмаган фоизлар миқдори суммасини кўрсатиш мумкин. Шу
билан бирга, бундай ҳуқуқдан фойдаланишда, кредитор оқилоналик ва
инсофлилик қоидаларига амал қилиши керак.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling