G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz 165 шакллантириш самарадорлигини таъминловчи педагогик шартлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги тартибда кўриб чиқсак: I. Ёш хусусиятига асосланиш. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида оилага қадриятли муносабатларни шакллантириш жараёни МТТ тарбияланувчилари ёшини инобатга олган ҳолда, мазкур ёш учун мумкин бўлган шаклда рўй беради. Анъанага кўра мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси шахси асосий янги ҳосилаларига шахс рефлексиясини шакллантиришнинг тааллуқли экани айтилади (ўз имкониятлари чегараларини мустақил белгилаб олиш қобилияти) [Л.И. Божович]; онгли қабул қилинган ва умумлаштирилган ўз- ўзини баҳолашни шакллантириш, ҳиссиётларни англаш ва уларни изҳор этишдан тийилиш ва олий туйғуларни шакллантириш [Н.В. Талызина]; иродага тегишли хатти-ҳаракатларни англаш, ирода сифатларини шакллантириш [Л.И. Божович, Н.И. Гуткина] – буларнинг ҳаммаси фаолиятни ташкил этишнинг мактабгача бўлган кўринишлари доирасида норматив ривожланишда шаклланади. Муаммо шундан иборатки, XX-XXI асрлар оралиғида мактабгача таълим муассасаси доирасида мактабгача ёшдаги болалар кўпинча мазкур ёшга хос (ўйин) етакчи фаолият турини амалга ошириш имкониятидан маҳрум экани аён бўлди (Бу фаолият ўрнини анъанавий тарзда мактаб таҳсили эгаллайди- А.Х). Бунинг натижасида биз кичик мактаб ёшида шахснинг тўлиқ ривожланмаганлиги, мактабда ўқишга тайёр эмаслиги ҳамда “мактаб ўқувчисининг ички позицияси” шаклланмаганлигини кузатишимиз мумкин. Бу эса кичик ёшли мактаб тарбияланувчиларининг мотивацион жабҳаси тўла ривожланмаслигига, хулқ- атворининг билим олишга доир мотивлари заиф ифодаланишига ва амалда ижтимоий мотивлари тўлиқ мавжуд бўлмаслигига олиб келади. Ўқув фаолиятига мос келувчи мотивларнинг йўқлиги кичик ёшли мактаб ўқувчиси бўлган болада мактабгача ёшдаги болага хос шахсий сифатлар мавжудлигидан далолат беради. Шунга мувофиқ тарзда, бундай болаларнинг шахс сифатида камол топиши даражаси анча инфантил ҳисобланади. Аксарият ҳозирги МТТ тарбияланувчиларида билим олиш билан боғлиқ эмас, балки виртуал воқеликлар асосида боғланиш билан моддий тусдаги истаклар устуворлик касб этади. Бу эса воқеликнинг нотўғри талқин қилишига, вақтнинг бошқа инсон, ота-она ва анча яқин кишилар билан мулоқот қилиш қийматининг қадрсизланишига олиб боради. Натижада болада салбий феъл- атвор, ижтимоий ижобийлик касб этувчи хулқ- атвор меъёрлари ва қадриятлар, хусусан, оилавий қадриятларни рад этиш ҳисси шаклланади. Шу билан бирга бола назарида катта ёшли инсоннинг оилавий ва ижтимоий меъёрлар ташувчиси сифатидаги қадри ҳам йўқолиб боради. Бола дунё ва атрофдаги одамлар билан муносабат Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 166 Education and innovative research 2021 y. №2 қуришга тайёр бўлмай қолади, идеаллар, хулқ- автор намуналари ишлаб чиқиш ва шакллантириш жараёни эса беқарор ва зиддиятли характер касб этади. МТТдаги мажбуриятлар боланинг ўз хатти- ҳаракатларини бошқариш қобилиятига таъсир ўтказади. Тамойиллар, принципиал муносабатлар ва хулқ-атворни, эътиқод ва идеалларни шакллантириш мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида муносабатлар ривожини тавсифлайди. II. МТТнинг ижтимоий-маданий таълим муҳитида оилавий майдонни яратиш. Оилалар кундалик ҳаётини ўрганиш гуруҳ жамоасининг қадриятли маънавий фаолияти ва муаммоли мулоқотига ота-оналарни ҳам жалб қилиш имконини берди. Бу жараённи биз ота-оналарни машғулот ва ундан ташқари фаолият билан ўзаро ҳамоҳангликда оилавий тарбия бўйича тарбиявий ишни билишга доир фаоллик шакллари орқали, ижтимоий аҳамиятга эга қадрият сифатида меҳнат фаолияти орқали биргаликда режалаштириш каби ўзаро муносабат шаклларига қўшиш йўли билан ташкил этдик. Биргаликда мароқли вақт ўтказиш, оила мавзусига дахлдор баҳс-мунозаларга киришиш, ижодий ишлар, оилавий альбомлар кўргазмаси, оилавий газеталар танловлари, оила билан биргаликда ижтимоий меҳр-шафқат акцияларини ташкил этиш, оилавий шажара дарахтини тузиб чиқиш ва бошқалар мисолида кўриб чиқиш мумкин. “Айнан шундай яқин ижтимоий муҳитда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси ўзи эгаллаган ижтимоий билимларнинг илк амалий тасдиғини олади (ёки олмайди), уларни қадрлашни (ёки рад этишни) бошлайди. Унда улар томонидан қабул қилинган қадриятларга мувофиқ яшаш истаги, нияти пайдо бўлади (ёки пайдо бўлмайди)”. III. Ота-оналар проспектив ва интроспектив рефлексиясини ривожлантириш технологиясини қўллаган ҳолда хусусий қўшимча таълим муассасаси методик фаолияти орқали ота- оналар компетентлигини шакллантириш. Тадқиқот ишимизда ота-оналар компетентлигини шакллантиришнинг йўлларидан бири сифатида ота- оналар педагогик маданиятини шакллантириш ва ота-оналарни жадал педагогик маърифатлантириш технологиясини қўллаган ҳолда хусусий қўшимча таълим муассасаси методик фаолиятини оширишни ажратиб олдик. Бунда ота-оналарга мўлжалланган таълим дастурларини лойиҳалаш учун методологик асос бўлиб қўшимча таълим муассасасида методик ишлаш учун зарур анъанавий дастурлар майдонга чиқади. Тизимли фаолиятга доир хусусиятларнинг аксиологик, шахсга йўналган, культурологик ёндашувлар ва уларга хос принциплари ҳамда илмийлик, тизимлилик, гуманизация, муаммолик, маданиятга мослик каби қатор кўринишлари эътиборга олинади. Мазкур тамойилларни рўёбга чиқариш ота-оналар компетентлигини шакллантириш жараёнининг мазмуний |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling