G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
Education and innovative research 2021 y. №2 TECHNOLOGY FOR THE DEVELOPMENT OF
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
170
Education and innovative research 2021 y. №2 TECHNOLOGY FOR THE DEVELOPMENT OF TEACHER PEDAGOGICAL THINKING THROUGH INNOVATION J. N. Khudoykulov, Teacher of the department «Methods of preschool and primary education» Samarkand Regional Center for Retraining and Advanced Training of Public Education Annotation. This article is about the emergence of innovative technologies in the education system, the emergence of the term «innovation», as well as its place and role in the development of thinking of teaching staff. The principles of the development of the innovation environment, methods of organizing innovative activities of all participants in the educational process are also disclosed. Key words: innovation, education, upbringing, teacher, thinking, modern education, innovative activity, innovative development, innovative environment. Сўнгги ўн йилликларда таълимда “инновация” атамаси пайдо бўлди ва фаол қўлланилиб келинмоқда, бу жамият ва таълимни ўзгартиришнинг энг самарали воситаси ҳисобланади, бундай вазият мазмунда янгиланишларга ва энг биринчи навбатда таълим-тарбия ишининг методлари, шакллари ва ташкилий шаклларида, шунингдек “ўқитувчи - талаба” муносабатларида янгиланишларга муқаррар равишда олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим тизимини модернизация қилишни амалга ошириш дастури уни юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган. Инновацион таълим тамойиллари асосланиб, ижодкорликка, фаолиятни лойиҳалаштиришга қодир ўқитувчини тайёрлашни амалга ошириши мумкин; ечимларнинг кўп мезонлигига асосланган педагогик тафаккурни шакллантириш, ўзга фикрга чидамлилик (бағрикенглик), ўз ҳаракатлари учун маънавий жавобгарлик ҳиссини шакллантириш; кўп қиррали фикрлаш, интеллектуал фаолиятнинг “бинокулярлиги”ни ривожлантириш. Замонавий ўқитувчини ташаббускорлик ва масъулият, ўз билимларини доимий равишда янгилаб туриш ва бойитиш зарурияти, новаторлик қарорларини дадил қабул қилиш ва уларни фаол ўтказишни амалга ошириш қобилияти билан ажралиб туриши керак. Янги педагогик фикрлаш психологик жиҳатдан оғриқсиз жараён Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz 171 эмас. Унда анти-инновацион тўсиқларнинг таъсири кузатилади. Ташқи томондан, бу тўсиқлар педагогик менталитетнинг стереотипларини сақлайдиган ҳимоя баёнотларида намоён бўлади. И. Бех қуйидагиларни белгилайди: “Бу бизда аллақачон бор” (таклиф қилинган янгилик билан баъзи белгиларда ўхшаш мисоллар келтирилади); “Бу бизда ишламайди” (ушбу янгиликни амалга оширишни ноилож қиладиган бир қатор шартлар санаб ўтилади); “Бу бизнинг муаммоларимизни ҳал қилмайди” (радикал қарорларни қўллаб-қувватловчининг позицияси); “Бу қўшимча аниқлик киритишни талаб қилади” (янгиликларда камчиликлар ажратиб кўрсатилади: у “хом” хусусиятга эга, шунинг учун фойдаланишга тайёр эмас). Антиинновацион тўсиқни конструктив бартараф этишнинг самарали усули шахснинг психологик барқарорлигини таъминлаш механизми ҳисобланади. Психологик барқарорлик – бу ўз мазмунида етарлича юқори касбий шаклланганлик даражаси билан боғлиқ (жамиятдаги мавқеининг аниқ тушуниш билан) ва касбий фаолият ҳамда унда профессионал сифатида намоён бўлишида ифодаланадиган мураккаб психологик ҳодисадир. Ҳозирги вақтда ўқитувчи тафаккурини ривожлантиришнинг бир неча усуллари аниқланган: функционал-операционал, унинг моҳияти шундан иборатки, касбий-педагогик фаолиятнинг асосий таркибий қисмларига мос равишда ажратиб олинган (гностик, конструктив, ташкилий, коммуникатив, лойиҳалаш) алоҳида педагогик вазифаларни ҳал қилиш таклиф этилади; конструктив-методик - ўқитувчилар муайян методик муаммоли вазиятларни ҳал қилишади, унинг давомида уларда методик тафаккур шаклланади; муаммоли-методик – педагоглар ўқув-тарбия иши амалиётида юзага келадиган типик саволларга жавоб излашади, амалий фаолиятнинг ўзига хос шартлари учун мақбул бўлган ечимларни ижодий ишлаб чиқиш қобилиятини ривожлантирадилар. Бошқа муаллифларнинг фикрига кўра, педагогик вазиятларни моделлаштириш, конструктив муаммоларни ҳал қилиш ва педагогик ўйинларни ўтказиш ғоясига асосланган усул энг самарали усул ҳисобланади [3]. Замонавий таълим тизимидаги анъанавий ва инновацион ёндашувларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилган ҳолда, инновацион таълим ўқитувчининг янги педагогик тафаккури нуқтаи назаридан кўриб чиқилди, “инновация” тушунчасининг таърифи берилди ва унинг икки тури ажратилди: инновация - модернизация ва инновация - трансформация. Биринчиси анъанавий фаолият тизими доирасида кафолатланган натижаларга (таълим стандартига) эришиш йўналиши бўйича ўқув жараёнини қисман ўзгартиради. Инновация- трансформация анъанавий ўқув жараёнини тубдан ўзгартирадиган ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling