G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni


Download 28.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/101
Sana26.10.2023
Hajmi28.76 Kb.
#1724758
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   101
Bog'liq
2021-2-сон

Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E)
http://interscience.uz 
167
ва процессуал тарафини бойитади. Хусусан, “Илк қадам” дастурлари 
мундарижаси асосида болаларни камол топтириш ва тарбиялаш стандарт 
кўникмалари масалалари, болаларни оила қадриятлари ва аъналарига 
дахлдорлигини ошириш технологияларида бу каби масалалар бир қатор 
ижобий натижаларни келтириб чиқаради. 
Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида таълимий ўйин 
фаолиятида оилани қадрлаш туйғусини, оилани маънавий- руҳий ва 
миллий уйғотишни шакллантиришга қўйилган вазифаларини биз махсус 
ташкил этган ота-оналар ва тарбияланувчилар учун мўлжалланган 
оилавий мавзудаги аксилологик бойитилган слайд-маърузалар ва видео- 
маърузалар, экспертларнинг брифинглари ва баҳс-мунозалари ёрдамида 
ҳал этдик. “Оилавий педагогик хусусиятлари”, “Миллий оилавий тарбия 
илдизлари”, “Ота-она уйи илиқлик билан қарши олади”, “МТТ ва оила 
руҳий-ахлоқий ривожланиш йўлида”, гуруҳ соатлари, этик суҳбатлар, 
фестиваллар, муайян оилашунослик мавзусига оид тақдимотлар 
ўтказишда, “Мустаҳкам оила – мустаҳкам қўрғон”, “Оилавий тарбияда 
ижодкорлик”, “Оилада табиатга муносабатни шакллантириш”, тарихий 
ва этнографик музейларга оилавий экскурсиялар, оилавий ижод 
кўргазмаларини бориб кўриш, “Бир пиёла чой устида” бутун оила бўлиб 
ўтиришлар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг 
шакланиши ва камол топтиришдаги асосий вазифалардан ҳисобланади. 
IV. Педагогларда оилавий компетентликни шакллантириш
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- педагог томонидан оиланинг умуминсоний қиймати ва шахс
камолотидаги аҳамиятининг англаб етилиши; 
- оиланинг кўп жабҳали ва ярим функционаллигини тушуниб етиш;
- оилавий муносабатлар маданияти, маиший кўникмалар,
қариндошлар ва яқин инсонлар билан мулоқот қилиш маҳоратини касб 
этиш; 
- тарбияланувчиларнинг турли типга мансуб оилалари билан
конструктив муносабатга киришиш кўникмасини орттириш
- ахлоқ меъёрларини (тактикавийлик, ота-оналар туйғуларига
нисбатан ҳурмат ва бошқалар) ҳамда мактабгача таълим ташкилоти 
тарбияланувчиларида бўлажак оилапарвар сифатларини тарбиялашда 
зарур касбий компетенцияларни эгаллаш каби вазифаларни ўз ичига 
олади. 
Ҳозирги шароитда педагогларнинг тарбиявий фаолиятида 
компетентли парадигма катта аҳамият касб этади. Оилавий 
компетентликни шакллантириш масалалари борасида биз бўлғуси 
педагогик кадрларни тайёрлаш жараёнида турли шакл, метод ва 
технологияларни қўллашга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини 
айтиб ўтсак. Тадқиқот ишимизнинг тажриба-синов қисми доирасида 


Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P)
168 
Education and innovative research 2021 y. №2
оилавий компетентликни шакллантириш мактабгача таълим ташкилоти 
тарбияланувчилари учун мўлжалланган модулли ёндашув “таълимий 
ўйин фаолиятида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчисида 
оилани қадрлаш туйғусини шакллантириш” дастури бўйича турли 
шаклларда амалга оширилди. Булар маъруза, суҳбат, мустақил иш, 
шунингдек, малака ошириш тизимида қўлланадиган методлар, педагогик 
вазиятларга ечим топиш, лойиҳалаш, моделлаштириш, ҳамда ахборот 
технологиялардан фойдаланиш масалаларида кўринади. 
Педагогларда оилавий компетентликни шакллантиришдан асосий 
мақсад қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириш шароитида 
касбий фаолият тизимини лойиҳалаш ва татбиқ этишда МТТ тарбиячи-
педагогини методологик қўллаб-қувватлашдан иборат. 
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим ташкилоти 
тарбияланувчиларида оилани қадрлаш туйғуси ва қадриятли 
муносабатларни шакллантириш долзарб масалалардан бири бўлиб, 
у тарбияланувчиларни ота-онага, оилага, маҳаллага, ватанга меҳр-
муҳаббатини ўстиришдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.


Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E)
http://interscience.uz 

Download 28.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling