G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Annotation.
Ключевые слова: цифровизация, образование, технологии в
образовании, цифровая культура, модернизация образования. Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 116 Education and innovative research 2021 y. №2 PROBLEMS AND PROSPECTS OF DIGITAL EDUCATION F. H. Aminova. Candidate of Pedagogical Sciences, Associate Professor of the Department of General Pedagogy and Psychology. Navoi State Pedagogical Institute. Annotation. The article analyzes the process of digitalization of modern education. The quality of human potential, the readiness of people to face natural and social problems largely depends on the effectiveness of the education system. In the process of improving domestic education, modern technologies are becoming stronger every year, their implementation will help to modernize and develop education, as well as improve the quality of training of future specialists and bring education closer. Studying the issues of digitalization of education and its social consequences is a very relevant area of scientific research. Key words: digitalization, education, technologies in education, digital culture, modernization of education. Кириш. Кириш Бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётнинг барча соҳаларида фаол қўлланилмоқда. иқтисодиёт, банк, хизмат сектори шунингдек таълим жараёнини ҳам тез суръатларда ривожланишига хизмат қилмоқда. Мамлакатда яшаётган барча фуқаролар, жумладан ёш болалардан тортиб нафақахўрларнинг ҳам онгида рақамли технологиялар орқали жамиятдаги барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин деган фикрни шакллантирмоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг роботлаштирилиши, масалан банк секторида, роботлар ва ишчилар ўртасидаги рақобат масаласи ҳам кўтарилмоқда. Рақамлардан фойдаланишга асосланган ҳамда жорий этилган технологияларнинг сўзсиз фойдаси билан ахлоқий, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, роботлар ва ташкилотлар ходимлари ўртасидаги рақобатнинг ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ масалалар тобора кўпроқ эътиборга олинмоқда. Шу жиҳатдан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz 117 киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади” [1]. Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкин. Рақамли иқтисодиёт бу биргина фаолият тури эмас, балки, ишбилармонлик, саноат объектлари, сифатли таълим ва хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси барча соҳаларда ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг эса тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб чиқилади. Тадқиқот методологияси Мазкур мақолани ёзишда республикамиз олий таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш, уларнинг имкониятларини таҳлил қилиш асосида ўқув жараёнини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсади қўйилган бўлиб, унда рақамли технологияларнинг таълим соҳасида нафақат муҳим ўрин эгаллаши ва қандай шаклда жорий этилиши бўйича таҳлиллар амалга оширилди. Тадқиқот усуллари сифатида олий таълимда рақамли технологияларни жорий этишга илмий асосланган ёндашувни шакллантиришга тегишли хулосалар тузишда норматив ҳужжатларни, мавжуд бўлган амалиётни ўрганиш, тизимлаштириш ва умумлаштиришдан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “COVID-2019” пандемияси барча соҳалар сингари таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказди, жумладан боғча, мактаб ва олий таълим муассасаларининг барчаси оммавий равишда муддатидан олдин таътилга чиқишди. UNESCOнинг маълумотига кўра, дунё бўйича 1,7 миллиард ўқувчилар дарслар тўхтатилгани сабаб анъанавий ўқишдан маҳрум бўлишди. Юздан ортиқ мамлакатларда университетларнинг ёпилиши дунё талабаларининг 90 фоизини уйда ўтиришга мажбур қилди. 3 мартга келиб UNESCO 13 та мамлакатда таълим муассасаларининг вақтинча ёпилиши оқибатида 290,5 миллион ўқувчи ва талаба ўқишдан узилиб қолганини маълум қилди ва уларни зудлик билан масофавий таълимга ўтишга чақирди. Маълумотларга кўра, бугун пандемия сабаб таълим муассасаларини ёпган мамлакатларнинг 60 фоизигина тўлиқ рақамли таълимга ўтган. Баъзи халқаро экспертлар онлайн таълимга тўлиқ ўтиб бўлмаслиги, бу жараёнга муаммоли вазиятдан чиқиш йўли сифатида қараш лозимлигини, акс ҳолда таълим сифати тушиб кетишини таъкидласа, баъзилар замонавий таълим учун янги давр бошланганини эътироф этмоқда. Айрим давлатлар зиёлилари эса масофавий таълимга қамраб олишда таъминот масаласини илгари сурмоқда. Интернет манбаларида хабар берилишича, бугунги кунда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling