G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet33/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

1-китобхон:
Ҳоли тут кўнгилни ёр инкоридин,
Сўнгра райҳон уз унинг гулзоридин.
Сабр қил нафсингга этгил қаршилик,
Ул ёмондин ким кўрибдур яхшилик?
2-китобхон:
Ким ёмондур, беомонлик айлагай,
Яхшилик этсанг, ёмонлик айлагай.
Шукр қил, неъматдин ортиқ бил ани,
Ношукур бўлсанг, сенга неъмат қани?
1-китобхон:
Жоҳил узган ип уланмас, бойлама,
Сўйлама, ҳикматни зое айлама.
Ақл юз очса жаҳон кўзгусида,
Тийра бўлгай кун унинг ўтрусида.
2-китобхон:
Сўрдилар: устоз, тасаввуф не эмиш?
Деди: ғам босганда феълни кенг қилиш...
Тор кўрур оламни идрокинг сенинг,
Покни кўрмас ҳисси нопокинг сенинг.
1-бошловчи: Ҳурматли кечамиз меҳмонлари. Бугунги
“Мавлонолар мавлоноси” номли Жалолиддин Румийга бағиш-
ланган тематик бадиий кечамиз ниҳоясига етди.
2-бошловчи: Кечани Мавлоно Румий ҳикматлари билан
якунламоқчимиз.
Шарқ Ҳақни топди, дунёдан кечиб,
Ғарб дунё топди, Аллоҳдан кечиб.


Page 43

42
“ОРИФЛАР СУЛТОНИ”
мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш
сценарийси
Ушбу тадбирни ўтказиш учун тайёргарлик ишлари 1-1,5 ой
илгари бошланади.
Аввало кутубхонада эълон ва таклифнома ёзилади. Қуйида
уларнинг намунавий шаклларини келтирамиз.
Эълон!
Ҳурматли китобхон!
2007 йил ___________куни соат _____ да кутубхонамизда
Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд кунига бағишлаб
ўтказиладиган “Орифлар султони” деб номланган давр
суҳбатига таклиф этамиз.
Таклифнома
Ҳурматли___________________________,
Сизни 2007 йил ___________ куни соат _____ да кутуб-
хонамизда ўтказиладиган “Орифлар султони” деб номланган
давра суҳбатига таклиф этамиз.
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар юборилади.
Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид
адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Адабиётлар кўргаз-
масидаги асарлар юзасидан обзор ўтказиш ҳам мақсадга
мувофиқ бўлади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling