G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet41/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

ШифокорМен, шифокор нарколог сифатида, касбим тақо-
зосига кўра, наркоманиядек даҳшатли оғу билан кунда тўқнаш
келишимга тўғри келади. Ўйлайман-у, ҳеч ўйимнинг тагига
етолмайман, менинг беморларимнинг касаллик тарихида, аниқ-
роғи “ёши” деган бандида худди хатога йўл қўйилгандек.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, 15-29 ёшли ўспиринлар ва қизларнинг
чеҳралари шунақанги шишинқираган, рангпар, тишлари ва
сочлари тўкилган ҳолда ҳам бўладими! Пижама остидаги озғин
қўллари ва венадаги жигаррангдаги нуқталар, айрим инъекция
қилинган жойларда эса битмаётган яра-чақалар. Уларнинг
деярли ҳаммаси юрак ва ўпка етишмовчилиги, артритдан азият
чекишади. Юраклари чарчаб бўлган, томирлари нозик. Уларни
гиёҳванд моддалар шу куйга солиб қўйган. Гиёҳванд моддалар-
ни бир неча бор қабул қилгандан сўнг уйқусизлик бошланади,
қувватсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, озиб кетиш кабилар содир
бўлади. Бу ёғи – ундан баттар: хотира сусаяди, апатия юзага
келади, шубҳаланиш, мушакларда оғриқлар, тиришиш, бош
оғриғи, юрак фаолиятининг тушиб кетиши, психоз. Нароктиксиз
инсон энди яшай олмайди. Бўғимларнинг зирқираб оғриши ва
жисмоний оғриққа инсон зоти чидаши қийин. Беморга барча
аъзолари иш фаолиятини тугатгандек, у ўлиб қоладигандек
туюлаверади. Замонавий тиббий ёрдам бўлмаганда летал ҳолат,
яъни ўлим юз бериши муқаррар эди. Биз, врач – наркологларга,
қария наркоманларни даволаш насиб этмайди, негаки нарко-
манлар ҳатто ўртача ёшга етиб боришлари ҳам даргумон. Ўлим
сабабчиси, гиёҳванд моддалар дозасини ошириб юборганлик
бўлиши мумкин. Вақтида препаратни ололмаган гиёҳванд ўзи-
нинг жонига қасд қилишдан ҳам тоймайди. Ашаддий гиёҳванд –
бу тирик мурдалар. Гиёҳвандликнинг ҳар хил турлари турлича
кечади. Аммо марраси ҳамма учун бирдек.


Page 54

53
Мазкур оғуни даволашдан кўра, олдини олган минг марта
афзал. Мана, нима учун нафақат биз шифокорлар, милиция
ходимлари ва шунингдек ҳар бирингиз, кичкинагина бўлса-да,
офат белгиси кўрдикми, индамай ўтиб кетишга ҳаққимиз йўқ.
Суд якунида прокурор сўз олади ва айблов нутқини ўқийди.
- Жамоат учун хавфли жиноятчи бўлган гиёҳвандлик
инсоният учун жиддий кулфатлар туғдириб, кўплаб ҳаётларни
барбод қилмоқда, шу жумладан болалар ва ўсмирлар ҳаётига
зомин бўлмоқда.
Судда тингланган фикрлар, айблов даъволарини эътиборга
олиб, энг олий жазо – ўлим жазосини талаб қиламан.
Раис: Ҳукмни ўқиб эшитттириш учун ҳамманинг ўрнидан
туришини сўрайман! Судда кўрилган барча материалларга асос-
ланиб, гиёҳвандликнинг ўта хавфлилиги исботлангани учун
ҳукм эълон қилинади: Ўлим жазоси! Ҳукм қатъий, эътирозга
ўрин йўқ.
“ОДОБЛИ – ЭЛДА АЗИЗ”
мавзусидаги бадиий мусиқий кеча сценарийси
(Тадбир учун танланган залда одоб-ахлоқ мавзусидаги
адабиётлар кўргазмаси ташкил этилади. Унга мавзуга мос
адабиётлар, газета ва журнал мақолалари қўйилади).
Кечанинг бошловчилари саҳнага чиқиб келадилар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling